Реза Камал (1898 – 1937-йил 11-сентябр), тахаллуси Шаҳризод ёки Шаҳризода номи билан танилган, эронлик драматург ва песалар муаллифи. Теҳронда (Эрон) туғилган. Болалигиданоқ „Минг бир кеча“ ва унинг ҳикоячиси Шаҳризодани яхши кўрган ва кейинроқ Шаҳризод тахаллусини танлаган. Теҳрондаги Écоле Саинт-Лоуис да франсуз тили ва адабиётини ўрганган. Франсуз адабиётига қизиқиши уни ўша йилларда бир қанча франсуз песаларини форс тилига таржима қилишга, кейин эса песаларни мослаштириш, асл песалар ёзиш ва ўз песаларини саҳналаштиришга сабаб бўлган. Жуда кучли ҳукумат ва қаттиқ сензура шароитида яшаганлиги сабабли, ўз даври ҳақида гапириш учун одатда тарихий ва мифологик персонажлар ва ҳикоялардан фойдаланган. Унинг песаларидаги муҳим хусусият бош қаҳрамонлар сифатида аёл қаҳрамонлардан фойдаланиш эди. У 1937-йил 11-сентябрда ўз жонига қасд қилган, айнан ўша йили бир қанча дўстларининг ўз жонига қасд қилгани бунга туртки бўлган[1].

Баъзи песалари

  • Паричеҳр ва Паризад операси (1920)
  • Зардушт (1920)
  • Доктор қайтиб келди (1924)
  • Гипс ҳайкалчалар (1929)
  • Минг биринчи кеча
  • Бир кечалик малика (1932)

Манбалар