Rezaksoy
Ризаксой[1] ёки Резаксой [2] (ўзбекча: Резаксой, Резаксой) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманидаги тоғ дарёси (сай [ком 1]). Халқаро аҳамиятга эга Тошкент — Андижон — Ўш — Қашғар автомобил йўлининг Резаксой бўйлаб қисми ётқизилди.
| Резаксой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Ҳавзаси | 75,46 км² |
| Сув сарфи | 0,528 м³/с м³/с |
| Сув оқими | |
| Бошланиши | |
| · Бошланиш жойи | Қурама тизмаси |
| Қуйилиши | [[]] |
| · Қуйилиш жойи | Чодаксой |
| · Баландлиги | 840 м |
| Дарёнинг бурилиши | Чодак → Шимолий Фарғона канали м/км |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Ўзбекистон |
| Минтақа | Наманган вилояти |
Тавсиф
Дарё ҳавзасининг умумий майдони 75,46 км², сув ҳавзасининг ўртача баландлиги 1947 м. Ҳисоб-китобларга кўра, сув оқими 0,528 м³/с, йиллик оқим ҳажми 16,6 млн м³, ўртача оқим модули 7,00 л/с·км², оқим қатлами 220 мм/йил ни ташкил қилади[3][2].
Резаксой Ўзбекистон ҳудудида Фарғона водийсига кирувчи кам сонли дарёлардан биридир. Наманган вилояти, Қурама тизмасининг жануби-ғарбий ён бағрида ҳосил бўлган.[2] Юқори оқимида Кучаласой номи билан оқади. Айирмасой қо'шилгандан кейин Сумсарсой номини олади. Сой водийси асосан майда шаг'ал ва тош билан қопланган. Бутун сув оқими бўйлаб оқимнинг жануби-шарқий йўналишини сақлаб қолади, фақат кичик бурилишлар билан. Сой бўйида Резак қишлоғи жойлашган[1]. Дарё ҳавзаси[2] яқинида, унинг канали[1] бўйлаб халқаро аҳамиятга эга Тошкент — Андижон — Ўш — Қашғар [2] (А-373) автомобил йўли ётқизилган бўлиб, у билан Резаксой кесишади[1].
Ўтмишда бу сой Чадак дарёсининг[2] ирмоғи бўлиб, у билан худди шу номдаги қишлоқ остида, тахминан 840 м баландликдан қўшилган. Ҳозирда Резаксой суви дарё оқимига етиб бормаганлиги ҳамда сув сарфини тўғри йўналтириш мақсадида Резаксой сув омборига йўналтирилмоқда. Бу сув омбори Резаксой сувини мавсумий тартибга солади. Шунингдек сой ирмог'и бо'йлаб камёб о'симликлар турига кирадиаган Шарипов лоласи (Гулбарра) ҳам о'сади[4].
Эслатмалар
- ↑ Саями в Средней Азии именуют овраги с постоянними или временними водотоками, а также сами водотоки (в частности, сравнително неболшиэ реки, испитивающиэ резкиэ сезонниэ колебания в полноводности либо полностю пересихающиэ)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Наманганская област. Справочная политико-административная карта. Масштаб 1 : 200 000. — Ташкент: „Госкомгеодезкадастр“, 2006.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 Чуб 2007.
- ↑ ИҚЛИМ О'ЗГАРИСҲИНИНГ ФАРГ'ОНА ВОДИЙСИ СУВ РЕСУРСЛАРИГА ТА'СИРИ Э.А.СОЛИЕВ: — 143-бет.
- ↑ Рўзиматов Э.Ю., Фозилжонов Ш., Юлдашев Х.Э.. Фарғона водийси камёб ўсимлик турлари“ атлас луг’ати, ТОСҲКЕНТ-2021.
Адабиёт
- Чуб В. Е. Изменениэ климата и эго влияниэ на гидрометеорологическиэ процесси, агроклиматическиэ и водниэ ресурси Республики Узбекистан. — Ташкент: „ВОРИС НАСҲРИЙОТ“ МЧЖ, 2007. — С. 83—84. — 133 с. — ИСБН 978-9943-304-23-9.