Резерв валюта — мамлакат ҳукумати ва Марказий банки валюта, пул маблағлари захираларини ташкил этишда, ташқи савдо операциялари ва бошқаларда фойдаланадиган эркин алмаштириладиган, курелари бўйича ғоят барқарор чет эл валюталари.

Резерв валютадан кўпинча давлатлар ўртасида халқаро ҳисоб-китобларда ҳамда ташқи савдо, инвестиция ва бошқа операциялар билан боғлиқ тўловлар учун фойдаланилади.

Резерв валюта сифатида фақат эркин алмаштириладиган, истиқболда барқарор тўлов қобилиятига эга валюталар танлаб олинади. Резерв валюта — Халқаро валюта фонди (ХВФ) Низомининг 8бандида белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган ҳамда мазкур фонднинг капиталини тўлдириб бориш учун аъзо давлатлар томонидан тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган валюта тури бўлиши зарур. Ундан ташқари, Резерв валюта сифатида жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсата оладиган, халқаро иқтисодий муносабатларда ўзига хос мавқега эга мамлакатларнинг миллий валюталари танлаб олинади.

Халқаро амалиётда доллар (АҚСҲ), евро, Буюк Британия фунт стерлинги, Япония иенаси, Швейсария франкидан Резерв валюта тарзида фойдаланилади. Валюта куреларидан кўрилиши мумкин бўлган зарарлар бўйича хатарларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банклар ҳукумат тасарруфидаги олтинвалюта захираларини турли валюталар бўйича диверсификация килишда айнан Резерв валютага (Мас, АҚСҲ долларига) асосланади.

Абдураҳмат Боймуродов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил