Резорсин, м — диоксибензол, C6Ҳ4(ОҲ)2 — икки атомли фенол, ўзига хос хушбўй, ширин, рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 110,8°, қайнаш температураси 280,8°. Сувда, эфирда, спиртда эрийди. Саноатда м — бензолдисулфокислотага ишқор таъсир эттириб олинади. Р. бўёқлар, пластмассалар ва портловчи моддалар и.ч.да, шунингдек, тиббиётда тери касалликларини даволашда антисептик эритма ва маз сифатида ишлатилади. РЕЗУС, бенгал макакаси (Массаса мулатта, яъни М. рҳосус) — макакалар уруғига мансуб маймун. Уз. ўртача 80, думи 25 см; оғирлиги 8–13 кг. Юнги сарғишяшил, қорни ва оёкларининг ички томони окиш. Териси, одатда, окиш тусда, урчиш даврида юзи ва ўтирғич сўгали ўткир қизғиш тусга киради. Жанубий (Ҳиндистон) ва Жан.

Шарқий Осиёда (Непалдан Шимолий Мянмагача) тарқалган. Дарахтда ва кўпинча ерда туда бўлиб яшайди. Бармоклари ва товонига таяниб 4 оёкда юради. Яхши сузади ва шўнғийди. Р. сержаҳл ва агрессив бўлганидан улар тўдасида доминантликтобелик системаси қатъий эмас. Йил давомида, кўпроқ баҳор ва кузда болалайди. Тутқунликда яхши кўпаяди. Ҳайвонот боғларида боқилади. Лаб. ҳайвонлари сифатида фойдаланилади. Р.да қоқшол, дифтерияга қарши эмлаш методлари ишлаб чиқилган, антибиотиклар ва бошқа дорилар таъсирида текшириб кўрилган. Р. эритроцитлар билан иммунланган ҳайвонлар қони плазмаси ёрдамида одам қонида резусфактор антигени кашф қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил