Рикарду Алберту Силвейра Карвалю (португалча: Риcардо Алберто Силвеира Cарвалҳо; 1978-йил 18-майда туғилган) – Португалиялик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнаган.

Рикарду Карвалю
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Риcардо Алберто Силвеира Cарвалҳо
Таваллуд санаси 1978-йил 18-май (1978-05-18) (48 ёш)
Таваллуд жойи Амаранте, Португалия, Portugaliya bayrogʻi Португалия
Бўйи 182 см
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ricardo Carvalho Реал Мадрид
Рақами 16
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1997—1998 Лека
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2004
2004—2010
2010 – ҳ.
Порту
Челсеа
Реал Мадрид
(73 (3)
135 (7)
37 (3))
Миллий терма жамоа
2002—2011 Португалия (75 (4))
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Рикарду ўзининг фаолиятини „Лека“да бошлади. „Порту“ сафига қўшилиши билан уни „Виторию Сетубал“ ва кейин „Алверка“ жамоаларига ижарага берилди.
„Порту“ жамоаси фахрийси ҳимоячи Жорже Кошта „Чарлтон“га ижара бериб юборилгандан сўнг, Карвалю ўзининг маҳоратини кўрсатиш учун имкон туғилди. Рикардуга омад кулиб боқди, у халқаро миқёсда яхши ҳимоячи эканлиги тан олинди. У Чемпионлар лигаси ўйинларида мунтазам қатнашди. Сўнгги мавсумда у Евро-2004 мусобақасида Греция билан бўлган мағлубиятли ўйиндан сўнг, Португалия терма жамоасида ўйнаб юрган Фернандо Коутунинг ўрнини эгаллади.

Жозе Моуринё Челсеа мураббийи бўлиши билан Карвалюни ўз жамоасига чақириб олди. Жамоага марказий ҳимоячи жуда муҳим эди, янги мураббий эса ўзининг энг ишончли ҳимоячисини олишни маъқул кўрди.
Порту кўплаб ютуқлар ва кубокларни қўлган киритган охирги омадли икки йилида асосий ўйинчиси айланиб бўлган Рикарду, Челсеага ўтгандан сўнг, Марсел Десайининг ўрнига майдонга туша бошлади. Дунёнинг гранд жамоалари қизиқаётган футболчини ўз сафига қўшиб олган „Челсеа“ ҳам бундан хурсанд эди.
Бу марказий ҳимоячи нафақат оёқда фаол ҳаракат қилади, балки бошда ҳам яхши ўйнай олади. Рикардунинг терма жамоа сафида Евро-2004даги ажойиб ўйинлари, унинг УЭФА томонидан тузилган рамзий терма жамоа сафига киришига ҳам сабаб бўлди.
2010-йил 10-августда футболчи Реал Мадрид билан икки йиллик шартнома тузди[1]. Трансфер миқдори 9 млн. еврога тенг бўлди.
2011-йил 31-августда Португалия термасида бошқа ўйнамаслигини эълон қилди. Бунга сабаб унга нисбатан ҳурмацизлик қилишганлиги билан изоҳлади[2].

Шахсий ҳаёти

Рикарду Карина исмлик португал қизга уйлаган. Уларнинг бир ўгил ва бир қизлари бор. Уларнинг исмлари Родриго ва Рачел.

Иштирок этиш статистикаси

20 ноябр 2011-йил ҳолатига.

Жамоа

Жамоа Чемпионат Мавсум Лига Кубок Лига кубоги Еврокубок Бошқа Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Лека Португалия чемпионати 1997-98 22 1 2 0 - - - 24 1
Жами 22 1 2 0 - - - 24 1
Порту Португалия чемпионати 1998-99 1 0 0 0 - 0 0 0 0 1 0
Жами 1 0 0 0 - 0 0 0 0 1 0
Витория (ижара) Португалия 1999-00 25 2 2 0 - - - 27 2
Жами 25 2 2 0 - - - 27 2
Алверка (ижара) Португалия 2000-01 29 1 3 0 - - - 32 1
Жами 29 1 3 0 - - - 32 1
Порту Португалия 2001-02 25 0 2 0 - 10 0 - 37 0
2002-03 18 1 6 0 - 7 0 1 0 32 1
2003-04 29 2 3 0 - 13 1 1 0 46 3
Жами 72 3 11 0 - 30 1 2 0 115 4
Челсеа Англия 2004-05 25 1 1 0 3 0 10 0 - 39 1
2005-06 24 1 3 0 0 0 8 2 0 0 35 3
2006-07 31 3 5 1 4 0 10 0 1 0 51 4
2007-08 21 1 2 0 4 0 10 0 1 0 38 1
2008-09 12 1 2 0 0 0 4 0 - 18 1
2009-10 22 0 1 0 0 0 5 0 1 1 29 1
Жами 135 7 14 1 11 0 47 2 3 1 210 11
Реал Мадрид Ла Лига 2010-11 33 3 6 0 - 9 0 - 48 3
2011-12 4 0 0 0 - 2 0 2 0 8 0
Жами 37 3 6 0 0 0 11 0 2 0 56 3
Фаолияти бўйича умумий 321 17 38 1 11 0 88 3 7 1 465 22
Ўзгариш: 20 ноябр 2011[3][4]

Терма жамоа

Т. Ж. Йиллар Ўйинлар Голлар
Португалия 2003 1 0
2004 14 0
2005 7 1
2006 13 2
2007 5 1
2008 9 0
2009 11 0
2010 12 0
2011 2 0
Жами 74 4
Охирги ўзгариш: 20 ноябр 2011[3][5]

Эришган натижалари

Порту

Челсеа

  • Премер лига чемпиони (3): 2004/05, 2005/06, 2009/10
  • Англия кубоги (3): 2007, 2009, 2010
  • Футбол лигаси кубоги (2): 2005, 2007
  • Англия Суперкубоги (2): 2005, 2009

Реал Мадрид

Португалия терма жамоаси

  • Европа чемпионати кумуш медали: 2004
  • Жаҳон Чемпионатида тўртинчи ўрин: 2006

Шахсий

  • Португалия йил футболчиси: 2002/03
  • УЭФА танлови бўйича энг яхши ҳимоячи: 2003/04
  • УЭФА танлови бўйича йил жамоаси: 2003/04
  • Европа чемпионати рамзий термаси: 2004
  • Жаҳон Чемпионати рамзий термаси: 2006
  • Челсеа йил ўйинчиси: 2007/08

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Cомуниcадо Офиcиал: Риcардо Cарвалҳо, нуэво жугадор дел Реал Мадрид
  2. ↑ Карвалю отказался виступат за сборную Португалии
  3. ↑ 3,0 3,1 Cарвалҳўс Профиле, www.натионал-фоотбалл-теамс.cом, аccессед 12-октабр 2009-йил.
  4. ↑ Cарвалҳўс Профиле (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-07-17 санасида архивланган), www.соccербасе.cом, аccессед 8-октабр 2009-йил.
  5. ↑ Cарвалҳўс Профиле (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-06-27 санасида архивланган), ЭСПНсоccернет, аccессед 12-октабр 2009-йил.

Ҳаволалар