Ричард Куҳн (1900-йил, 12-март, Вева — 1967-йил, 7-март, Гейделберг) — немис кимёгари ва биокимёгари. Гейделберг университети профессор ва кайзер Вилгелм кимё институти директори (1929-йилдан). Асосий илмий ишлари каротиноидлар ва витаминларга оид. Каротиннинг а- ва (Ж-изомердари тузилишини топган (1933). В2 витамини (рибофлавин) кристалларни сут ва тухум оқсилидан ажратиб олган (1933). В6 (адермин) витаминини ҳамиртурушлардан ажратиб олиб (1939), унинг аввал элементар, сўнгра структура формулаларини тақлиф қилган. Нобел мукофоти лауреати (1938)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари