НИКСОН (Нихон) Ричард Милхауз (1913-йил, 1-сентябр, Ёрба-Линда, Калифорния штати-1994.22.4) – АҚШнинг 37-президенти (1969—74). Республикачилар партиясидан. 1953—61 йилларда вицепрезидент. 1973-йил Н. ҳукумати Ветнамда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш ҳақидаги шартномани имзолашга мажбур бўлган. 1972-йилдан олий даражадаги Совет—Америка учрашувларида қатнашган. „Уотергейт иши“ деган ғайриқонуний ҳаракатларда иштироки учун айбланиш хавфи борлиги муносабати билан истеъфога чиққан[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаволалар