Риcк анд Мортй
Риcк анд Мортй — Америка илмий-фантастик анимацион телевизион сериали. Яратувчиси Жустин Роиланд ва Дан Ҳармон бўлиб, Cартоон Нетwорк телеканалининг Адулт Сwим туркумида намойиш этилган.
| Риcк анд Мортй | |
|---|---|
|
| |
| Жанри | |
| Муаллиф(лар) | |
| Овоз берганлар |
|
| Бастакор(лар) | Рян Элдер |
| Мамлакат |
|
| Тил | Инглизча |
| Мавсумлар сони | 9 |
| Қисмлар сони | 91 (Қисмлар рўйхати) |
| Ишлаб чиқариш | |
| Қисм давомийлиги | 22 дақиқа |
| Студия(лар) |
|
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | Адулт Сwим |
| Трансляция даври | 2013-йил 2-декабр |
Сериал премераси 2013-йилнинг декабр ойида рўй берган; иккинчи мавсум эса 2015-йилда экран юзини кўрган. 2017-йилнинг 1-октабрида эса учинчи мавсум якунланиб, 2018-йил май ойида яна номаълум мавсумларга мос 70 эпизод чиқиши ҳақида хабар қилинган. 2019-йил май ойида тўртинчи мавсум намойиш этилиши ҳақида эълон қилинди.
Илк беш эпизод ноябр-декабр ойларида чиққан бўлса, қолган қисмлари бироз танаффусдан сўнг, 2020-йилнинг 3—31-майда намойиш этилди. Шунингдек, сериалнинг бешинчи мавсуми (аниқ муддациз) чиқиши тўғрисида эълон қилинди. 2021-йилнинг 30-мартида бешинчи мавсумнинг расмий трейлери мухлислар эътиборига ҳавола этилди ва 2021-йилнинг 20-июнида мавсум экранларга чиқиши санаси эълон қилинди.
Сериал сурбет ва телбанамо олим Риcк Санчез ва унинг содда, инжиқ ва ўзига ишонмайдиган невараси Мортининг саргузаштларига бағишланган; сериал муаллифи Ройланд ҳар икки қаҳрамонга ўзи овоз берган. Келажакка қайтиб франшизасига тақлидан шаклланиб чиққан анимацион сериал кутилмаганда танқидчиларнинг юксак баҳоларига сазовор бўлди – улар сериалнинг ўзига хослиги, креативлиги ва ҳажвий жиҳатларини алоҳида эътироф этади.
Асосий персонажлар
- Риcк Санчез (Жустин Роиланд томонидан овоз берилган) — асосий икки қаҳрамондан бири, даҳо ва кекса олим, доим кекириб юрадиган пияниста. Скептик, ўта сурбет, гапдон, эгоист, лекин ҳазил қилишни жуда яхши кўради. Атеист (баъзи қисмларда худога илтижо қилади, лекин ҳар гал воқеаларнинг мўжизавий кечиши ортидан яна барини омаддан деб ҳисоблайди ва унинг мавжудлигини инкор этади). Қароқчилардан жуда қўрқади. Даҳолиги ортидан бутун Коинотда кўплаб душманлар орттиришга ҳам улгурган. Ўз қизининг оиласи – Смитлар хонадонига кўчиб ўтган; шундан буён барча саргузаштларга невараси Мортй билан йўл олади.
- Мортй Смитҳ (Жустин Роиланд томонидан овоз берилган) – иккинчи асосий қаҳрамон, Риcкнинг невараси, 14 ёшдаги болакай (3-мавсумда 15 ёшда), оддий ўсмир. Бобоси билан саргузашт қиларкан, атрофда нималар содир бўлаётганини тўлиқ тушуниб етмайди, лекин уддабуронлигини кўрсатиб қўйган вазиятлар ҳам бўлган. Жессиcага кўнгил қўяди. Она сайёраси Ер аҳолиси "кроненберглаштириш" натижасида қирилиб битгач, Риcк билан ўзларининг омадсиз тажрибада ҳалок бўлган бошқа талқинлари ўлчамига ўтиб олган.
Овоз берганлар
- Жустин Роиланд овози Риcк Санчез ва Мортй Смитҳ
- Чрис Парнелл овози Жеррй Смитҳ
- Спенcер Граммер овози Суммер Смитҳ
- Сараҳ Чалке овози Бетҳ Смитҳ
Манбалар
- ↑ Риcк анд Мортй cо-cреатор Жустин Роиланд Ф*** тҳе унион (Ретриэвед фром CартоонБреw.cом 23-март 2018-йил)