Ридберг доимийси (Р) — сийраклаштирилган газ ёки металл буғлари кўринишидаги изолясияланган атомларнинг нурланиш частоталари ва энергия сатхларини ҳисоблашда қўлланадиган формулалар таркибига кирувчи асосий физик катталик. Р билан белгиланади. Агар атом ядросининг массаси электрон массасига нисбатан чексиз катта (ядро қўзғалмас ҳолатда) деб олинса, у қолда Р—2н2меи/чи =(1,097373143±1О)1О7 м1, бунда е ва и — электрон заряди ва массаси, с— ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги, ҳ — Планк доимийси. 1890-йилда швед физиги И. Ридберг (1854— 1919) атом спектрларини ўрганаётганда шу бирликни фанга киритган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил