Мап детаилинг тҳе роуте оф Кҳалид ибн Wалид'с cонқуэст оф Арабиа.

Ридда(арабча: حروب الردة‎‎ - орқага қайтиш, чекиниш) — мусулмон бўлиб юрган одамнинг ўз ихтиёри билан исломдан қайтиши. Ислом тарихида биринчи Ридда - баʻзи араб қабилалари орасида юз берган. Улар Муҳаммад (сав) вафотларидан сўнг исломдан чиққанлар. Ридда 632 йил бевосита Абу Бакр Сиддиқ халифа сифатида давлат бошқарувига ўтиргач бошланди ва 1,5 йилча давом этди. Бу ҳаракатга раҳбарлик қилган баʻзи шахслар ўзларини пайғамбар деб эʻлон қилганлари боис, исломда улар "мутанаббийлар", яʻни "сохта пайғамбарлар' номини олди. Марказий Арабистонда Асд Ғатфон, Тайй қабилаларига Тулайҳа, Шарқий Арабистонда Ҳанифа қабиласига – Мусайлима, Тамим қабиласига - Сажжоҳ исмли аёл ва ниҳоят, Яманда Мазҳиж қабиласига Абҳала етакчилик қилди. Улар Абу Бакр даврида закот беришдан бош тортди. Халифа Абу Бакр бу ҳаракатни Ридда ҳисоблади. Ридда урушларида айниқса, саркарда Холид ибн Валид катта шуҳрат қозонди. Риддани бартараф этишда эришилган ғалабалар илк мусулмон давлатига бутун Арабистон бўйлаб тўлиқ ҳукмронликни ўрнатишга, кейинчалик ярим оролдан ташқарига юришларни бошлашга имкон яратиб берди.

Манбалар

Ҳаволалар