Ридда урушлари (арабча: حروب الردة‎‎) биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ томонидан исёнкор араб қабилаларига қарши бошланган бир қатор ҳарбий юришлар бўлиб, айрим қўзғолонлар ўзини пайғамбар дея даъво қилган рақиб етакчи кишилар томонидан бошқарилган. Бу урушлар 632-йилда ислом пайғамбари Муҳаммад вафотидан сўнг бошланган ва кейинги йили якунланган, барча жангларда Рошидун халифалиги ғалаба қозонган[1][2].

Ридда урушлари
Саналар 632–633
Уруш ери Арабистон ярим ороли
Натижа Мусулмонлар ғалаба қозонган
Ҳудудий
ўзгаришлар
Рошидун халифалиги бутун Арабистон ярим ороли бўйлаб назоратни қўлга олган
Қўмондонлар
Рошидун халифалиги Қўзғолончи араб қабилалари

632-йил сентябр ойида Бану Азд қабиласи бошлиғи Лақит Уммон ҳудудига ҳужум қилиш учун лашкар тайёрлади. Бироқ қўмондон Ҳудайфа бошчилигидаги қўшинлар Лақит ва унинг исёнчи қўшинини тор-мор келтирди. Кейинги ойда Шимолий Арабистон ва Яманда яна исёнчилар ҳужумлари юз берди, бироқ улар ҳам мағлубиятга учради. Бироз ўтиб, Бану Ҳанифа қабиласининг бошлиғи, ўзини пайғамбар деб даъво қилган Мусайлима тахминан 40 000 кишилик лашкари билан Ямома жангида ўлдирилди. Сўнгги катта исён эса 633-йилнинг январ ойида Ҳазрамавтдаги Кинда қабиласи томонидан амалга оширилди. 633-йил июн ойида барча юришлар якунланди ва Абу Бакр бутун Арабистон қабилаларини бирлаштиришга муваффақ бўлди[3].

Манбалар

  1. ↑ Лаура В. Ваглиэри ин Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, п.58
  2. ↑ „Абу Бакр | Биограпҳй & Фаcц“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. — „Ҳе суппрессед тҳе трибал политиcал анд религиоус уприсингс кноwн ас тҳе риддаҳ („политиcал ребеллион“, сометимес транслатед ас „апостасй“), тҳеребй брингинг cентрал Арабиа ундер Муслим cонтрол.“. Қаралди: 2021-йил 6-ноябр.
  3. ↑ Микаберидзе 2011.