Rifey
Рифей (лотинча: Ри пҳаэи монтес — Рифей тоғлари; қад. географлар Урал тоғларини баъзан шундай атаганлар) — кечки пжембрийга мансуб йирик стратиграфик бўлинма. Геологик ёши 1650—570 млн. йил бўлган, кам ўзгаришга учраган тоғ жинсларидан иборат; кембрий даври [қ. Кембрий системаси (даври)] биланалмашган. Р. 1945-йил рус геологи Н.С. Шацкий томонидан Жанубий Уралда аниқланган. тахминан юқори протерозой (қаранг Протерозой "гуруҳи") га мувофиқ келади. Р. таркибида 4 та бўлинма мавжуд: қуйи, ўрта, юқори ва венд. Сўнгги бўлинмага мустақил мажмуа сифатида қаралади ва кўпинча терминал Р., ёки вендоми деб аталади. Шу 4 бўлинманинг ҳар бири таркибида Р. ётқизикларини бўлимларга ажратиш ва коррелясия қилишда асос бўладиган кўкяшил сувўтлар қолдиклари (строматолитлар)нинг ўзига хос мажмуини кўриш мумкин.
Р.нинг денгиз ва қуруқликдаги ётқизиклари барча материкда тарқалган. Платформалар Р.да палеозойдагига нисбатан кичироқ майдонни эгаллаган. Улар ясси қуруқликдан иборат бўлиб, устидаги қад. жинслар ювилиб кетган. Нураган жинслар эса букилмаларда тўплана борган. Геосинклинал системаларнинг ташқи букилмаларида қумтошли жинслар билан бирга гилли карбонатли, баъзан флиш (Тяншанда) ётқизиклари вужудга келган. Океан тубидаги Ер пусти ички букилмаларида сув ости вулкан маҳсулотлари йиғилган. Р. охирида кенг майдонларда моцслар ётқизилган. Р.да арид (қуруқ) икдим бўлганлиги учун қизил ётқизиқлар тўпланган. Бироқ юқори Р.нинг 2-ярмида ва терминал Р.да кўп ўлкаларда музлик ётқизиклари учрайди.
Р.нинг кабонатли жинсларида кўплаб строматолитлар мавжуд. Қатламларни ажратишда микрофитолитлар муҳим аҳамиятга эга. Р. чўкиндиларида стратиграфик аҳамиятга эга бўлган акритархлар мавжуд. Р.да умуртқасизларнинг дастлабки типлари пайдо бўлиб, эрта палеозойда равнақ топган. Р.нинг юқори қисмида скелециз кўп ҳужайрали ҳайвонлар учрайди. Ҳалқали чувалчанглар яхши намоён бўлган.
Фойдали қазилмалардан Р. чўкиндиларида темир рудаси, фосфоритлар, айрим жойларда қўрғошинрух, Экваториал Африкада мис, кобалт ва уран рудалари мавжуд. Сибир платформасида терминал Р.да газконденсатлар ва нефт уюмлари аниқланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |