Тукаев Рифкат Галимжон ўғли (1923-йил 10-октябр – 1995-йил 19-июн) – ўқитувчи, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, кузатув бўлинмаси командири, сержант. Шуҳрат ордени соҳиби. 1975-йилда Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган ўқитувчи. 1984-йилда СССР таълим аълочиси.

Рифкат Тукаев
Таваллуди 1923-йил 10-октабр
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР

Биографияси

Рифкат Тукаев 1923-йил 10-октябрда Бошқирд АССР Буре вилоятининг Нижне Кариш қишлоғида таваллуд топган.

1929-йилдан Андижон шаҳрида яшайган. 1940-йилдан Ўзбекистон ССР Сурхондарё вилоятидаги мактабда рус тилидан дарс берган.

1942-йил июн ойидан Қизил Армия сафларида хизмат қилган ва 1-Москва пиёда-пулемёт мактабида таҳсил олган[1].

1945-йилда демобилизация қилинган ва Андижонга қайтган. 1962-йилда Тошкент педагогика институтини тамомлаган. Андижонда ўқитувчиларни малакасини ошириш институти ҳарбий-методик кабинет мудири лавозимида ишлайди. 1968-йилдан истеъфога чиқади[2].

Рифкат Тукаев 1995-йил 19-июнда Андижон шаҳрида вафот этган.

Мукофотлари

Манбалар

Ҳаволалар