Рифлар — саёз жойларда денгиз тубининг сув остидаги ёки сув юзасидан кўтарилиб турган баландликлари. Денгиз тубидаги қоялар ёки қирғоқларнинг емирилишидан, маржон қурилмаларидан, оҳакли сувўтлар қолдиқларидан ҳосил бўлади. Р., асосан, экваториал ва тропик денгизларда, сув температураси 20° дан юқори бўлган, кучли тўлқинлар бўлмайдиган ҳудудларда тарқалган. Тўсиқ П., қирғоқ П., ҳалқасимон П. (атоллар) ажратилади. Австралиянинг шим.шарқий қирғоғи яқинидаги уз. 200 км ли Катта Тўсиқ рифи энг катта рифдир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил