Rigor Truxnov
Григорий Маркович Трухнов (беларусча: Ригор Маркавіч Трухноў; 1908-йил15-октябр, Шамки, Минск вилояти, Россия империяси – 1986-йил 26-ноябр, Минск) – совет беларус тарихчиси. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Тарих фанлари доктори (1966), профессор (1967). БССР Олий мактабида хизмат кўрсатган ходим (1982)[1].
| Григорий Маркович Трухнов | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-октябр 1908-йил Шамки, Минск вилояти, Россия империяси |
| Вафоти |
26-ноябр 1986-йил (78 ёшда) Минск, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Тарихчи |
| Иш жойлари | Самарқанд давлат университети |
| Таълими | Беларус давлат педагогика университети |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Григорий Трухнов Минск вилояти, Борисов тумани, Шамки қишлоғида туғилган. 1927—1929-йилларда Совет партия мактабида ўқиган, сўнгра Дубровнодаги ишчилар факултетида тарих фанидан дарс берган. 1931—1934-йилларда Минск педагогика институтининг ижтимоий-иқтисодий фанлар факултетида таҳсил олган. 1934—1938-йилларда Борисовда ўқитувчи бўлиб ишлаган[2]. 1939-йилда Беларус давлат педагогика университетининг Янги тарих факултети аспирантурасига ўқишга кириб, уни 1941-йилда тамомлаган. 1941-йил июл-октябр ойлари мобайнида Самарқанд давлат университетида янги тарих фанидан дарс берган.
Григорий Тархунов 1941-йил октабр ойида жануби-ғарбий фронтдаги 213-пиёда дивизиясининг танкга қарши артиллерия баталёнида оддий аскар сифатида фронтга жўнатилган. Сталинград жангида у бир неча марта яраланган ва снаряддан зарба олган. 1942-йилнинг ноябр ойида немис тилини яхши билиши туфайли 81-алоҳида дивизиянинг разведка бўлимида, кейинроқ 14-гвардия отлиқ дивизиясининг разведка бўлимида таржимон бўган. Дашт, Дон ва 1-Белорусия фронтларида жанг қилган. 1944-йил ноябр ойидан бошлаб 1945-йил декабр ойигача 7-гвардия отлиқлари корпусининг разведка бўлимида таржимонлик қилди. Григорий Тархунов Улуғ Ватан урушини гвардия капитани унвони билан тугатган, иккита 1 ва 2-даражали Ватан уруши ордени, иккита Қизил Юлдуз ордени, шунингдек учта медал билан ҳам тақдирланган[3].
1946-йилдан бошлаб эса Беларус давлат университетининг замонавий тарих факултетида дарс беришни бошлаган. 1949-йилда доцент илмий унвонини олган. 1967-йилга келиб эса профессор илмий унвонига ҳам сазовор бўлган[4]. Григорий Тархунов 1986-йил 26-ноябрда вафот этган.
Илмий фаолияти
1948-йилда Григорий Тархунов „1912-1913-йиллардаги Биринчи Болқон уруши даврида Германиянинг Болқондаги империалистик сиёсати“ мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди, шундан сўнг 1918—1923-йилларда Германиядаги инқилобий юксалиш тарихини ўрганишни бошлади. 1964-йилда у биринчи докторлик диссертациясини „Германиядаги инқилобий юксалиш“ мавзусида ҳимоя қилди.
Профессор Совет Беларусия немисшунослик мактабининг асосчиси эди. Лев Шнеэрсон билан биргаликда у Белоруссия германистларининг илмий мактабини бошқариб борган.
Манбалар
- ↑ Острога В. А. „Трухнов Григорий Маркович“, . Республика Беларусь: энциклопедия в 6 т. БелЭн, 2008 — 276-бет.
- ↑ „З аўтабіяграфіі прафесара БДУ Г. М. Трухнова“. История БГУ. 2020-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-феврал.
- ↑ Космач Г. А. Основоположник белорусской школы германистики. К 100-летию выдающегося учёного и незабываемого человека Трухнова Григория Марковича // Белорусская германистика: актуальные научные проблемы и этапы развития. К 100-летию основателя научной школы советской белорусской германистики Г. М. Трухнова: материалы Республиканской научно-теоретической конференции, Минск, 2 дек. 2008 г. / БГПУ им. М. Танка; редкол.: Н. М. Забавский [и др.]; отв. ред. Г. А. Космач. — Минск: БГПУ, 2008. — С. 3—12.
- ↑ Кошелев В. С.. Кафедра истории Нового и Новейшего времени БГУ. Минск: БГУ, 2010 — 36-бет. ИСБН 978-985-518-445-5.