Rihanna
Робйн Риҳанна Фентй[1] (талаффузи: Робин Рианна Фенти; 1988-йил 20-февралда туғилган) барбадослик қўшиқчи, актриса ва ишбилармон аёлдир. Барбадоснинг Сент-Мишел шаҳрида туғилган, болалиги эса Брижтаун шаҳрида ўтган. Риҳанна америкалик продюсер Эван Рогерс уни АҚШга демо-кассеталар ёзишга таклиф этиши ортидан мусиқа саноатига кириб келган. 2005-йилда Деф Жам лейбли билан шартнома имзолаганидан сўнг, Риҳанна ўзининг биринчи икки албоми — Мусиc оф тҳе Сун (2005) ва А Гирл лике Ме (2006) ни омма эътиборига ҳавола этган. Мазкур албомларнинг иккиси ҳам Биллбоард 200 хит-парадининг юқори ўнталигига киришга муваффақ бўлган.
Риҳанна | |
|---|---|
|
Риҳанна 2018-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Робйн Риҳанна Фентй 1988-йил 20-феврал Сент-Мишел, Барбадос |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари | 2003—ҳозиргача |
| Лейбллар |
|
| Фуқаролиги |
|
| Болалари | 1 |
| Ҳамкорлиги | |
| Веб-сайт | риҳанна.cом |
| Имзоси | |
|
| |
Риҳанна Гоод Гирл Гоне Бад (2007) номли учинчи албомини оммага эълон қилиши ортидан мусиқа саноатида секс-рамз ўлароқ қарала бошланган. Ушбу албомга киритилган „Умбрелла“ қўшиғи Риҳаннага Граммй мукофотини олиб келган ҳамда унинг оламшумул шуҳрат қозонишига улкан ҳисса қўшган. Кейинчалик, Риҳанна поп, денс ва Р&Б жанрлари унсурларини ўз ичига олган Ратед Р (2009), Лоуд (2010), Талк Тҳат Талк (2011) ва Унапологетиc (2012; бу албом Биллбоард 200 хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилган) номли студиявий албомларини эълон қилган. Ушбу албомларга киритилган „Руде Бой“, „Онлй Гирл (Ин тҳе Wорлд)“, „Wҳат'с Мй Наме?“, „С&М“, „Wе Фоунд Лове“, „Wҳере Ҳаве Ёу Беэн“ ва „Диамондс“ номли ашулалар хит-парадларда юқори поғоналарга кўтарилган. Риҳаннанинг Анти (2016) номли саккизинчи албоми Биллбоард 200 хит-парадида энг юқори поғонага кўтарилган. Албомга киритилган „Wорк“ таронаси Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида биринчи поғонани эгаллаган. Мусиқий фаолияти давомида Риҳанна Драке, Эминем, Жай-З, Кане Wест, Не-Ё ва Шакира каби кўплаб хонандалар билан ҳамкорлик қилган.
Риҳанна шу кунгача умумжаҳон бўйлаб 250 миллиондан зиёд аудиоёзув сотган ва тарихдаги иккинчи энг кўп аудиоёзув сотган аёл хонандага айланган. Унинг 14 та қўшиғи Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилган, 31 та қўшиғи эса шу хит-параднинг юқори ўнталигига кирган. Риҳанна кўплаб ютуқларга, жумладан, 9 маротаба Граммй Аwардс, 13 маротаба Америcан Мусиc Аwардс, 12 маротаба Биллбоард Мусиc Аwардсга сазовор бўлган. Бундан ташқари, 6 маротаба Гуиннесс рекордлар китобига кирган ва бир маротаба Осcар мукофотига номзод қилиб кўрсатилган. 2012- ва 2018-йилларда Тиме журналининг жаҳоннинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатида ўрин эгаллаган. 2012- ва 2014-йилларда Форбес журналининг жаҳоннинг энг юқори ҳақ тўланадиган кишилари рўйхатида юқори ўнталик сафидан жой олган. 2022-йил ҳолатига кўра, Риҳанна $1,4 миллиард бойлиги билан жаҳондаги энг бадавлат аёл хонанда ҳисобланади[2][3].
Риҳанна қўшиқчиликдан ташқари филантроплик ва актрисалик билан ҳам шуғулланади. 2012-йилда иқлим ўзгаришини ўрганиш дастурларига ҳомийлик қилувчи Cлара Лионел Фоундатион хайрия жамғармасига асос солган. Актриса сифатида Баттлешип (2012), Ҳоме (2015), Валериан анд тҳе Cитй оф а Тҳоусанд Планец (2017) ва Оcеан'с 8 (2018) каби филмларда рол ижро этган.

Дискографияси
- Мусиc оф тҳе Сун (2005)
- А Гирл лике Ме (2006)
- Гоод Гирл Гоне Бад (2007)
- Ратед Р (2009)
- Лоуд (2010)
- Талк Тҳат Талк (2011)
- Унапологетиc (2012)
- Анти (2016)
Филмографияси
- Бринг Ит Он: Алл ор Нотҳинг (2006)
- Баттлешип (2012)
- Тҳис Ис тҳе Энд (2013)
- Ҳоме (2015)
- Валериан анд тҳе Cитй оф а Тҳоусанд Планец (2017)
- Оcеан'с 8 (2018)
- Гуава Исланд (2019)
Манбалар
- ↑ „Барбадос Натионал Ҳоноурс анд Деcоратионс 2021“. Барбадос Говернмент Принтинг Департмент (1-декабр 2021-йил). 4-декабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-декабр 2021-йил.
- ↑ Ибиле, Фагбо „Риҳанна Форбес“. Форбес.cом (6-август 2022-йил). Қаралди: 2022-йил 6-август.
- ↑ Пандей, Маниш; Броwн, Линдсай. „Фентй Беаутй: Ҳоw маке-уп ҳелпед Риҳанна беcоме а биллионаире“. ББC Неwс (11-август 2021-йил). Қаралди: 12-август 2021-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Риҳанна“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти (ингл.)
- Риҳанна ИМДбда
- Риҳанна Тwиттер саҳифаси
- 20-fevralda tugʻilganlar
- 1988-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Barbadoslik aktrisalar
- Barbadoslik qoʻshiqchilar
- MTV Europe Music Award sovrindorlari
- Brit mukofoti sovrindorlari
- Hip-hop musiqachilar
- Qoʻshiqlari Billboard Hot 100 xit-paradida eng yuqori pogʻonaga koʻtarilgan ijrochilar
- Alifbo boʻyicha musiqachilar