Риҳард Зорге (1895.22.9, Боку - 1944-йил, 11-июл, Токио) — машҳур разведкачи, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони (1964-йил, ўлимидан сўнг). 30—40-йилларда немис журналисти сифатида Германия, Хитой ва Японияда бўлиб, қимматли разведка маълумотларини қўлга киритган. СССРга немис-фашист қўшинларининг мўлжалдаги бостириб кириш вақтини, дивизиялар сони ва уларнинг ҳарбий ҳаракатлари режасининг умумий схемаси ҳақида ахборот берган. 1941-йилда япон полицияси томонидан қўлга олиниб, 1944-йил ноябрда қатл қилинган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил