Эрика (Рики) Линдҳоме (1979-йил 5-мартда туғилган) – америкалик актриса, комедиячи ва мусиқачи. У „Гарфункел анд Оатес[1]“ ва „Cомедй Фолк“ дуэтида вокалист ва қўшиқ муаллифи сифатида ҳам танилган.

Ҳаёти

Рики Линдҳоме

Эрика Линдҳоме 1979-йилнинг 5-мартида Пенсилвания штатининг Кудерспорт шаҳрида туғилган ва Ню Ёркнинг Портвилл шаҳрида ўсган. Унинг онасининг исми Черйл Линдҳоме, отасининг исми эса Риcк Линдҳоме.1997-йилда Линдҳоме Портвилл ўрта мактабини тамомлаган. Кейин Сиракуза университетида алоқа ва кино йўналишида ўқиган ва у ерни 2000-йилда тамомлаган.

Иш фаолияти

Линдҳоме 2022-йилда комедик қўрқинчли „Wеднесдай“ сериалида доктор Валери Кинботт ролини ўйнади.2023-йилда Дисней сериали „Тҳе Муппец Майҳем“да меҳмон ролини ижро этди. 2004-йилда Марделл Фицжералд ролида „Миллион Доллар Бабй“ филмида ҳам дебют қилган ва „Ҳелл Бабй“(2013), „Тҳе Wолф оф Сноw Ҳоллоw“(2020) комедик ва даҳшатли филмларида ҳам рол ўйнади. Шунингдек, у „Пулсе“ (2006), „ Мй Бест Фриэнд’с Гирл“ (2008), „Тҳе Ласт Ҳоусе он тҳе Лефт“, „Поwдер Блуэ“ (2009), „ Муч Адо Абоут Нотҳинг“ (2012), „Тҳе Бест“ филмларида иккинчи даражали ролларни ижро этган.2007-йилда эса актриса Кате Миcуccи[2] билан Гарфункел ва Оатес номли гуруҳини тузишади. Улар 2014-йилда бир мавсум давомида эфирга узатилган ИФC телеканалида шу номдаги телесериални ёзишган, ишлаб чиқишган ва бош ролларни ўзлари ижро этишган. Шу билан бирга уларнинг 2016-йилги „Вимео“ комедияси ва „Гарфункел ва Оатес[1]:Трйинг то Бе Спеcиал“ энг яхши оригинал мусиқа ва қўшиқ учун Приметиме Эмми мукофотига номзод бўлган.2022-йилда Линдҳоме Wарнер Бротҳерснинг „Кинг Тwеэтй“ анимацион комедия филмида Қиролнинг ёрдамчиси Беэпга овоз берди. Шунингдек у 2024-йилда чиқиши режалаштирилган „Тҳей Листен“ қўрқинчли филмида Мауд ролида намоён бўлиши кутилмоқда.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Гарфункал анд Оатес“. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „Кате Миcуccи“ (инглизча). Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.

Ҳаволалар

[1]

  1. ↑ „Рики Линдҳоменинг Расмий сайти“. Қаралди: 14-сентабр 2023-йил.