Рим
Байроғи
Жойлашиши
Ташкил қилиниши мил. ав. 753
Вилоят Лазио вилояти
Аҳоли
Зичлик
2,872,800 (2017)
2,231 киши/км²
Она тиллари Италянча
Шаҳар ҳокими
Wеб сайти www.cомуне.рома.ит
Аугуст Фисчер (1895)

Рим — Италия давлатининг пойтахти. Рим провинсияси ва Лацио вилоятининг маъмурий маркази. РИМнинг ғарбий қисмида Ватикан шаҳардавлати жойлашган. Рим — дунёда энг қадимий ва тарихий ҳамда маданий ёдгорликларга бой шаҳарлардан бўлиб, „мангу шаҳар“ номини олган. Шаҳар вулканик келиб чиққан сертепа текисликда, Тибр дарёсининг ҳар икки соҳилида, унинг Тиррен денгизига қуйилиш ерида жойлашган. Иқлими Ўрта денгизга хос иқлим, январнинг ўртача ҳарорати 6,8°, июл ойида 26°. Йиллик ёғин 500 мм дан зиёд (асосан, кузда ёғади). Қишда совуқ трамонтана, ёзда қуруқ ва иссиқ сирокко шамоллари эсади. Рим — Италиянинг аҳолиси энг кўп шаҳри, 2,8 млн. киши (2025-йил ҳолатига кўра). ХИХ асргача аҳолиси секин кўпайган, 1871 -йилда Рим Италия қироллиги пойтахти деб эълон қилингач, аҳолиси тез суръатларда ўсди.

Тарихи

"Рим" номи шаҳарнинг афсонавий асосчиларидан бир бўлган Ромул номи билан боғлиқ. Қадимий манбаларга асосан РИМга мил. авв. 754—753 йилларда асос солинган. Кичикроқ шаҳардавлат ҳисобланган Рим Апеннин ярим оролини, кейинроқ атрофдаги ҳудудларни секин-аста ўзига бўйсундирган ҳолда Ўрта денгиз бўйидаги улкан Қадимий Рим давлатининг пойтахтига айланди (қаранг Рим, Қадимги Рим). Антик РИМ йирик шаҳар бўлиб, ўзининг жуда кўп ибодатхона, сарой, йўллари ва ҳоказо билан машҳур бўлган. Константин И томонидан пойтахтнинг Константинопол шаҳрига кўчирилишига (330 йил) боғлиқ равишда РИМ ўзининг аввалги сиёсий мавқеини йўқотди. Шаҳар Византия билан остготлар ўртасидаги урушда айниқса вайрон қилинди. 552 йилдан РИМ Византия ҳукумронлиги остига ўтди. 568 йилдан ВИИИ аср ўрталаригача шаҳарни рим епископлари — папалар бошқардилаРим 756 йилдан Папаликнинг пойтахти бўлгач, шаҳар Ғарбий Европанинг сиёсийдиний марказига, Рим папаларининг қароргоҳига айланди. Ўрта асрлар давомида РИМ учун Папа ҳокимияти ва „Муқаддас Рим империяси“ императорлари ўртасида кураш давом этган. 11 —ХИИ асрларда РИМда вайрон этилган антик бинолар ўрнида қасрлар, черков қурилишлари бошлаб юборилди. 1143-йилда Папа ҳокимиятига қарши қўзғолонлар натижасида РИМда республика ўрнатилди. Ўрта аср РИМининг ҳаёти унинг католик дунёси маркази бўлгани билан бевосита боғлиқ бўлган. Бу ерда „Муқаддас Рим империяси“ императорларига тож кийдириш маросимлари ўтказилган. 1309-йилда Папалар қароргоҳининг РИМдан Авинон шаҳрига кўчирилишига боғлиқ ҳолда шаҳарда савдоҳунармандчилик ривожланиб борди. ХВ—ХВИ асрларда Уйғониш даврига келиб РИМ янада равнақ топди. РИМдаги кўплаб рассом, меъмор ва бошқа ижод ахлининг фаолияти айнан шу давр билан боғлиқ. 1798—99 йилларда 1Рим республикасининг, 1848—49 йилларда Рим республикасининг маркази. 1871-йил 26-январдан РИМ — Италия қироллиги пойтахти. 1943—44 йилларда немис фашистлари қўшини РИМни босиб олди, 1944-йилда улардан озод қилинди. 1946-йилдан Италия Республикаси пойтахти.

Саноати

П. — мамлакатнинг муҳим саноат, молиявий, илмий ва маданий маркази. Италияда энг йирик транспорт йўлларининг тугуни. Халқаро аҳамиятга эга 2 та аэропорт боРим Метрополитен курилган (1927—38). Саноатнинг етакчи тармоғи — машинасозлик (асосан, электротехника, редиоэлектроника, приборсозлик). Кимё, фармацевтика, полиграфия, тикувчилик, озиқ-овқат, мебел саноати корхоналари мавжуд. Курилиш материаллари ишлаб чиқарилади. РИМ — кино саноати маркази сифатида ҳам машхуРим Бадиий ҳунармандчилик (керамика, кумуш буюмлар ясаш ва бошқалар) ривожланган. Шаҳарда маъмурий бошқарув ва ҳукумат идоралари, сиёсий партияларнинг бошқарув органлари, йирик банклар, савдо ва суғурта компаниялари, хорижий фирмаларнинг идоралари, халқаро ташкилотларнинг штабквартиралари жойлашган. Музейлар, жумладан, Миллий Рим музейи, Ватикан музейлари, Миллий галерея, опера ва драма театрлари, консерватория, астрономия расадхонаси, университет (1303), академиялар, илмий муассасалар, кутубхоналар боРим

Архитектураси

Меъморий ёдгорликлар шаҳарнинг 3 минг йиллик тарихини, унинг мураккаб ва такрорланмас шаҳар эканлигини акс эттириб туради. Шаҳарнинг хушманзара тепаликларда жойлашганлиги, баҳайбат иморатлар ҳаробалари ва турли даврларга оид мухташам саройлар, черковлар, фаввора, монументлар ва манзарали ҳайкалларнинг кўплиги, майдонларнинг ранг-баранглиги билан ҳам у ўзига хосдиРим Қад. Рим меъморий ёдгорликлари (Форум, Колизей, Пантеон), Уйғониш даври ва барокко услубига мансуб иншоотлар (Канчеллерия, Франезия, Барберини палацсолари, Пясса, Навон, вилла ва бошқалар) РИМни безаб туради. ИВ—ВИ асрларда РИМда черков базиликалари, ХИ—ХИИИ асрда роман услубига хос иншоотлар қурилди. Уларда кўпроқ роман услуби билан антик меъморлик тамойиллари уйғунлашиб, италян роман меъморлигининг ўзига хос хусусиятлари шаклланди. ХИИИ—ХИВ асрларда РИМ меъморлигида готика услуби намуналари пайдо бўлди. ХВ аср ИлкУйғониш даври меъморлиги равнақ топди. ХВИ—ХВИИ асрларда барокко услубига хос тамойиллар такомиллашди. Иншоотларнинг кенг кўламлиги ва маҳобатлилиги, серҳашамлигига аҳамият берилди. ХВИИИ аср ўрталарида РИМ меъморлигида классицизмнинг илк намуналари юзага келди. Кўча ва майдонлар классицизм руҳига мослаб реконструксия қилинди. ХХ аср бошларида РИМ меъморлигида модернизм таъсири сезилди, шаҳарнинг империя давридаги улуғворлигини тиклашга ҳаракат қилинди. Замонавий қурилиш материалларидан фойдаланишга кўпроқ аҳамият берилди. Анъанавий меъморлик элементларини ўзида мужассам этган янги замонавий бинолар шаҳар чеккаларида барпо қилина бошланди.

Туризми

РИМ — халқаро туризмнинг энг йирик марказларидан (йилига 3 млн.дан ортиқ турист келибкетади). Шаҳарда дунё аҳамиятига эга бўлган ноёб санъат бойликлари сақланмокдаср РИМда кўпгина халқаро конференсиялар ўтказилади. 1960-йилда 17олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.[1]

Ҳаволалар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил