Rim pakti
Рим пакти — Италия ва Франсия ўртасида тузилган битим. 1935-йил 7 январда Б. Муссолини ва Франсия ташқи ишлар вазири Р. Лавал томонидан имзоланган. Ундан кўзланган мақсад Иккинчи жаҳон уруши арафасида кучлар мувозанатини юзага келтиришга уриниш эди. Рим пактига кўра, Франсия Африкадаги ўз мустамлака ҳудудларининг маълум қисмини Италияга бушатиб берди. Бунинг эвазига Италия Чад кули ҳавзаларига қилинаётган даъволарини, Тунисда олиб борилаётган аксилфрансуз ташвиқотини тўхтатиш мажбуриятини олди. Рим пакти Франсия тахмин қилганидек, Германия—Италия яқинлашувини бартараф этмади, айни вақтда, Италиянинг 1935—36 й.ги Эфиопияга қилган тажовузи амалга ошишига имкон яратди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |