Rima Pipoyan
Рима Пипоян (арманча: Ռիմա Պիպոյան; 1988-йил 2-июнда Арманистоннинг Ереван шаҳрида туғилган) – арман хореографи, хореография бўйича режиссёр, раққоса ва рақс ўқитувчиси. Арманистонда замонавий балет ва cонтемпорарй данcе йўналиши асосчиларидан бири[1][2]. 2017-йилда Арманистонда замонавий рақс ва балетни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида „Хореографияни ривожлантириш“ номли таълим ва маданият фондини ташкил қилган[3]. 2020-йилдан бери Ереван давлат хореография коллежининг Замонавий рақс бўлимига раҳбарлик қилади. 2014-йилда унинг бадиий раҳбарлигида Рима Пипоян рақс компаниясига асос солинган. Ушбу компания аъзолари Замонавий рақс бўлими битирувчиси бўлган ёш, профессионал раққосалардан иборат. Пипоян ўзининг хореографик асарларини Швейсария, Италия, Испания, Португалия, Сербия, Хорватия, Россия, Германия, Полша, Молдова, Белгия, Португалия ва бошқа кўплаб давлатларда намойиш этган.
| Рима Пипоян | |
|---|---|
|
Рима Пипоян, 2018-йил | |
| Таваллуди |
1988-йил 2-июн |
| Фуқаролиги | Арманистон |
| Таълими |
Ереван давлат хореография коллежи Ереван давлат театр ва киноматография институти |
| Касби | хореограф, рақс бўйича режиссёр, раққоса, рақс ўқитувчиси |
| Веб-сайти | римапипоян.cом римапипоян.данcе |
Биографияси
Таълими
Пипоян ўзининг бадиий йўлини балерина сифатида бошлаган. 1997-йилда Ереван давлат хореография коллежининг классик рақс бўлимига ўқишга кирган. Хореография коллежида талабалик вақтларида Максим Мартиросяннинг хореографик ишланмаларида раққоса сифатида иштирок этган. 2006-йилда коллежни рақс ўқитувчиси бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган.
Хореограф сифатида Пипоян ўз фаолиятини 16 ёшида бошлаган. 2005-йилда Ереван давлат театр ва кинематография институтига арман балеринаси, балетмейстер ва РСФСР халқ артисти Вилен Галстян раҳбарлигидаги хореография бўлимига ўқишга кирган. 2010-йилда институтнинг хореография йўналиши бўйича бакалавр даражасини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Институтда таҳсил олган даврида (2005–2010) Пипоян турли соҳа вакиллари актёрлар, раққосалар, киноижодкорлар ва хонандалар билан ҳамкорлик қилган, ўзининг саҳна асарларини ёзишни бошлаган. Бу асарлар халқаро фестивалларнинг йирик саҳналарида ижро этиладиган даражада муваффақият қозонган. Шу даврдаёқ унга бир нечта театрлар томонидан таклифлар тушган[4]. Талабалик даврида Пипоян жанг санъатларини, хусусан, хитойча wушу йўналишини ҳам ўрганишни бошлаган, бу эса кейинчалик унинг хореографик услубига сезиларли таъсир кўрсатган[5].
Манбалар
- ↑ „Новая Стезя“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-апрел.
- ↑ ОСНОВНИЕ ТЕНДЕНЦИИ БАЛЕТНОГО ИСКУССТВА АРМЕНИИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-23 санасида архивланган) 10 Май 2018 пп. 178–180
- ↑ Пресс cонференcе дедиcатед то тҳе пресентатион оф тҳе „Чореограпҳй Девелопмент“ Фоундатион[сайт ишламайди] 8 Марч 2017
- ↑ Cитатион, „Рима, а cреатор“ Арц анд Cултуре ин Соутҳ Cауcасус Артиcле, 12 Жуне 2017
- ↑ „Новая Стезя“. 2020-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-апрел.
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Топ 10 оф Cреативе Армениа: Деcембер 2019
- Тҳе wиннерс оф тҳе ИФМC 2018 фестивал ин Витебск
- ИФМC-2018: фирст призе фор тҳе фирст тиме гоэс то Армениа
- 2020 Эаст-Wест Ресиденц
- Деcлараcионес де ла руэда де пренса cон лос партиcипантес де 23МасДанза (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-04-11 санасида архивланган)
- Ревиэw 'Ме, Мй нон-Селф анд И'
- Маифесцпиэле Wиэсбаден 'Ме, Мй нон-Селф анд И'
- БЕТА Публиcа „Wоман Бефоре Деcисион Макинг“
- ЕЛ бй Рима Пипоян ис реаллй поwерфул