Riman Georg Fridrix Bernhard
Риман Георг Фридрих Бернҳард (1826.17.9, Қуйи Саксония — 1866.20.7, Италия) — немис математиги, физикада нисбийлик назарияси вужудга келишига замин яратиб берган олим; математикада комплекс ўзгарувчилар функсиялари назариясини ривожлантирди ва унда геометрик усулларни такомиллаштирди. Риман сиртлари номли тушунчани фанга киритди. Сонлар назариясида фундаментал натижаларга эришди. Р.нинг тўпламлар назарияси ва ҳақиқий ўзгарувчилар функсиялари назарияси яратилишида хизмати катта. Р. топологиянинг асосий ғояларини илгари сурди. Р. интеграли тушунчаси тўпламлар ва ҳақиқий ўзгарувчилар функсиялари назарияларида катта рол ўйнайди. Р. асарлари 19 ва ХХ асрлар математикасининг кўпгина соҳалари ривожланишига катта таъсир кўрсатди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |