Римма Ивановна Данилова (1906.16.1, Саратов — 1984-йил, 10-май, Тошкент) — патанатом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1961), тиббиёт фанлари доктори (1951), профессор (1951). Тошкент тиббиёт академиясини тугатган (1936). 1950-йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти патанатомия кафедраси мудири. Сил касаллигида, кимёвий моддалардан заҳарланганда, атеросклерозда ички секреция безларидаги морфологик ўзгаришларга оид илмий тадқиқот ишлари олиб борган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил