Rinat Mannan
Ринат Маннан (татарча: Ринат Мәннан, туғ. Ринат Николаевич Архипов (татарча: Ринат Николай улы Архипов 1946-йил 6-феврал, Чистопол, Чистопол тумани, татарАССР, РСФСР, СССР – 2024-йил 20-феврал, Қозон, Татаристон Республикаси, Россия Федерацияси) совет ва рус татар ёзувчиси, шоир. Қаюм Носирий мукофоти лауреати (2007), Шайхи Маннур номи билан аталган(2014).
| Ринат Маннан | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Ринат Мәннан |
| Таваллуди |
Архипов Ринат Николаевич (тат. Ринат Николай улы Архипов) 1946-йил 6-феврал |
| Вафоти |
2024-йил 20-феврал Қозон, Татаристон Республикаси, Россия Федерацияси |
| Ижод қилган тиллари | татар тили, рус тили |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1962-2024-йиллар |
| Жанр | поэзия |
Биографияси
Ринат Николаевич Архипов 1946-йилнинг 6-февралида Чистопол шаҳрида туғилган. Шоир хизматчилар оиласидан бўлиб, отаси терапевт шифокор, онаси эса ҳамшира эди. Ёзувчи Шугуров туманида вояга етган[1][2][3].
Ота-онасининг изидан бориб ва Ю. П. Германнинг шифокорлар ҳақидаги трилогиясидан илҳомланиб, 1960-йилда мактабнинг 7-синфини тугатгач, Қозонга йўл олди ва тиббиёт билим юртига ўқишга кирди[3]. 1964-йилда мактабни тугатгандан сўнг, Самара вилояти Клявлин туманидаги Эски қарағай қишлоғида фелдшер бўлиб ишлаган ва 1965-1968-йилларда Совет армиясида хизмат қилган[1][2]. 1968-йилда ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг, Қозон давлат тиббиёт институтининг педиатрия факултетига ўқишга кирди ва уни 1974-йилда муваффаққиятли тамомлади[1]. Таълимни тугатгандан сўнг, бир муддат Мордовияда фаолият юритди, кейин Чистополга қайтиб келди ва у ерда педиатр бўлиб ишлади[3][2].
1978-йилда Қозонга кўчиб ўтди ва у ерда Владимир Ленин номидаги Давлат институтида шифокорларни такомиллаштириш бўйича мутахассисликни тугатгандан сўнг, С. П. Горбунов номидаги Қозон авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Қозон мотор ишлаб чиқариш бирлашмасининг тиббий-санитария қисмларида, нафақага чиққунга қадар талабалар поликлиникасида ишлади. Ринат Маннан 1-тоифали терапевт шифокор малакасига эга, бир неча бор турли даволаш муассасаларининг ёрлиқлари ва миннатдорчиликлари билан тақдирланган[1][2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Даутов, Рахмани 2009.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Ринат Архипов (Ринат Маннан)“. Татарстанское отделение Союза российских писателей. 2021-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Полетаев и др. 2014.