Ринат Мататов (ибронийча: רינת מטטוב‎) — исроиллик актриса. Театр академияси мукофоти совриндори.

Ринат Мататов
Таваллуди 1981-йил 6-август
Касби кино ва театр актрисаси
Фаолият йиллари 2005-йилдан ҳозирги кунга қадар
Мукофотлари Театр Академияси мукофоти

Биографияси

Ринат Мататов 1981-йилнинг 6-август санасида Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳрида таваллуд топган[1]. Отаси муҳандис, онаси ҳамшира бўлган. 1990-йилда Мататовлар оиласи Исроилга кўчиб келган ва ҳозирги кунга қадар мамлакат марказида истиқомат қилиб келишмоқда. Мататов дастлаб Герсог номидаги фан, санъат ва гуманитар фанлар олий мактабида актёрлик маҳорати бўйича таҳсил олган. Ўқишни тугатгандан сўнг Начал (пионер жангчи ёшлар) гуруҳининг аъзоси сифатида армияга боради ва у ердан қайтгач, Ёрам Леоwенстеин саҳна санъати студиясида профессионал актёрлик сабоқларини ола бошлайди. Ўқишни тамомлагандан сўнг, Мататов Давид Гроссман асари асосида суратга олинган „Сомеоне то Рун Wитҳ“ филмида ўзининг илк ролини ижро этади.

Фаолияти

Ринат Мататов ўз ижодий фаолияти давомида бир қанча спектакл, филм ва сериалларда рол ижро этган.

Театр

Мататов „Эверй ман диэс алоне“ („Ҳар бир эркак ёлғиз ўлади“), То тҳе энд оф ланд" („Ернинг охиригача“), „Тҳе Мисер“ („Мисер“), „Ҳоусе Мотҳер“ („Уй бекаси“), „Сорроwфул Сонг“ („Маҳзун қўшиқ“), „Тҳе Мерчант оф Вениcе“ („Венециялик савдогар“), „Гоод Гирл“ („Яхши қиз“), „Данcинг анд Флйинг“ („Рақсга тушиш ва парвоз этиш“), „Аугуст: Осаге Cоунтй“ („Август: Осаге округи“), „Cразй“ („Ақлдан озган“), „Тҳе Диспуте“ („Баҳс“), „То мйселф“ („Ўзимга“), „Ромео ва Жулиэт“ („Ромео ва Жулетта“), „Спелл“ („Имло“), „Гоод Еар фор тҳе Фармерс ин тҳе Нортҳ“ („Шимолдаги фермерлар учун энг яхши йил“) каби бир қатор спектаклларда турли ролларни ижро этган.

Кино

Мататов рол ижро этган филмларга мисол қилиб „Тестимонй“ („Гувоҳлик“), „Тҳе Wандерер“ („Мусофир“), „Тҳе Банд’с Висит“ („Гуруҳнинг ташрифи“), „Сомеоне то Рун Wитҳ“ каби филмларни келтириш мумкин.

Сериал

Шунингдек, Ринат Мататов бир қатор сериалларда ҳам ўзига хос ролларни ижро этган. „Мотҳер’с Дай“ („Оналар куни“), „Блуэ Наталиэ“ („Мовий Натали“), „Пилларс оф Смоке“ („Тутунли устунлар“), „Сcреэнс“ („Экранлар“), „Тҳе чампион“ („Чемпион“) сериаллари шулар жумласидандир.

Мукофотлари

Мататов 2009-йилги Исроил театри аъзоларини тақдирлаш маросимида „Ҳабима“ театрида саҳналаштирилган „Cразй“ („Ақлдан озган“) спектаклидаги роли учун „Умидли актриса“ мукофоти билан тақдирланган.

2011-йилнинг „Болалар ва ўсмирлар саҳнаси“ тақдирлаш маросимида „Тҳе Ҳоур“ („Соат“) театридаги „Гоод Гирл“ („Яхши қиз“) спектаклидаги роли учун „Йилнинг энг яхши иккинчи даражали актрисаси“ мукофотини қўлга киритган.

Актриса 2012-йилда ўтказилган Ҳаифа фестивалида[2] Тҳе Ҳоур („Соат“) театрида саҳналаштирилган „Сорроwфул Сонг“ („Маҳзун қўшиқ“) спектаклидаги роли учун „Энг яхши аёл роли“ номинацияси билан тақдирланган.

Театр

Театр Спектакл Рол Директор Йил
Ҳабима „Эверй ман диэс алоне“ („Ҳар бир эркак ёлғиз ўлади“) Эва Илан Ронен 2016
Ҳабима То тҳе энд оф ланд" („Ернинг охиригача“) Эбатисам Ҳанан Снир 2016
Ҳабима „Тҳе Мисер“ („Мисер“) Элисе Илан Ронен 2014
Ҳабима „Ҳоусе Мотҳер“ („Уй бекаси“) Эти Алон Офир 2013
Тҳе Ҳоур „Сорроwфул Сонг“ („Маҳзун қўшиқ“) Анна Гади Здака 2013
Ҳабима „Тҳе Мерчант оф Вениcе“ („Венециялик савдогар“) Нерисса Илан Ронен 2012
Тҳе Ҳоур „Гоод Гирл“ („Яхши қиз“) Таммй Том Счwаэртзберг 2011
Ҳабима „Данcинг анд Флйинг“ („Рақсга тушиш ва парвоз этиш“) Элла Алон Офир 2010
Ҳабима „Аугуст: Осаге Cоунтй“ („Август: Осаге округи“) Жонаҳ Илан Ронен 2009
Ҳабима „Cразй“ („Ақлдан озган“) Яна Яэли Ронен 2008
Ҳабима „Тҳе Диспуте“ („Баҳс“) Эгле Сигал Авин 2008
ҲаъКиббутз „То мйселф“ („Ўзимга“) Батя Нир Эрез 2007
Тмуна „Ромео ва Жулиэт“ („Ромео ва Жулетта“) Жулетта Дафна Рубинстеин 2007
Cамери „Спелл“ („Имло“) Аноним Яэли Ронен 2006
Беит Зионеи Америcа „Гоод Еар фор тҳе Фармерс ин тҳе Нортҳ“ („Шимолдаги фермерлар учун энг яхши йил“) Марина Яэли Ронен 2005

Филмографияси

Филмлари

Филм Рол Директор Скрипт Йил
„Тестимонй“ („Гувоҳлик“) Келин Шломи Элкабетз Шломи Элкабетз 2011
„Тҳе Wандерер“ („Мусофир“) Ўйин Авишаи Сиван Авишаи Сиван 2009
„Тҳе Банд’с Висит“ („Гуруҳнинг ташрифи“) Ёла Эран Колирин Эран Колирин 2007
„Сомеоне то Рун Wитҳ“ Шеллй Одед Давидофф Нуҳ Столлман 2006

Сериаллари

Серия Рол Директор Йил
„Мотҳер’с Дай“ („Оналар куни“) Офер Эйтан Тзур 2014
„Блуэ Наталиэ“[3] („Мовий Натали“) Дана Одед Лотан 2010
„Пилларс оф Смоке“ („Тутунли устунлар“) Мааян Одед Давидофф 2008
„Сcреэнс“ („Экранлар“) Ози Эитан Анер 2007
„Тҳе чампион“ („Чемпион“) Инбал Шаи Капон 2006

Манбалар

Ҳаволалар