Рио Гранде дарёси тасвири


Рио Гранде, Рíо Браво дел Норте ёки Рíо Браво — АҚСҲ ва Мексикадаги дарё. 2000 км масофада, яъни Эл-Пасо шаҳридан то дарё қуйилиш жойигача икки давлат орасидаги чегара вазифасини ўтайди. Узунлиги 3,051 км (1896 миля), ҳавзасининг майдони 472,000 км2. Қояли тоғлардан бошланиб, қурғоқчил платолардан, баъзида тор даралардан оқиб бориб, Мексика қўлтиғига қуйилади. Ўрта оқимида ўртача сув сарфи 570 м³/сек, қуйилиш ерида 15–20 м³/сек. Сувининг деярли ҳаммаси суғоришга сарфланади. Йирик сув омборлари қурилган. Айрим қисмларида кема қатнайди.[1]

Рио Гранде


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил