Риу-гранди-дусул — Бразилиянинг чекка жан. қисмидаги штат, Атлантика океани соҳилида. Майдони 282 минг км2. Аҳолиси 10,2 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Порту Аллегри ш. Йирик шаҳарлари: Пелотас, РиуГранди, СантаМария. Штат шим. Бразилия ясситоглигининг пастроқ жан. қисмидан, жан. текисликдан иборат. Атлантика океани қирғоқлари бўйлаб чўзилган камбар паеттекисликда кўл кўп. Иқлими субтропик, нам иклим. Ўртача ойлик тралар 15—25°, йиллик ёғин 1250 мм дан 2000 мм гача. Саванна, шимолида субтропик ўрмонлар бор. Р.Г.дуС. мамлакатнинг муҳим қишлоқ хўжалиги раёни. Штат донли экинлар: буғдой, шоли етиштириш бўйича мамлакатда етакчи ўринда. Шунингдек, маккажўхори, картошка, ловия, маниок экилади. Токчилик, богдорчилик, асаларичилик, ипакчилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Парагвай чойи терилади. Балиқ овланади. Мис, тошкўмир конлари бор. Озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнпоябзал, ёғочсозлик, селлюлозақоғоз, керамика саноатлари ривожланган. Қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чикарувчи, фармацевтика корхоналари бор.[1]

Риу Гранди ду Сул
португалча: Рио Гранде до Сул

Герб
Gerb
Байроқ (Таъриф)
Bayroq
Бразилия штати
Тегишли Жанубий ҳудуд
Таркибида • 7 мезорегион;
• 35 микрорегион;
• 496 муниципалитет
Маъмурий маркази город Порту-Аллегри
Йирик шаҳарлари Кашиас-ду-Сул, Пелотас, Каноас
Асос солинган санаси 1889-йил
Губернатор Тарсу Женру
Вице-Губернатор Бето Грилл
ЙАИМ (2008) 193 500 000 000 Р$  (4-ўрин)
Расмий тили Португал, портунол, немис, италян
Аҳоли (2008) 10 914 128 киши
Зичлиги 38,7 киши./км²
Миллатлар таркиби бразиллар (оқлар — 82,3 %, парду — 11,4 %, ҳабашлар — 5,9 %)
Майдони 281 748,538 км² (9-ўрин)
Баландлиги
денгиз сатҳидан
 Баланд чўққиси


 1410 м
Вақт минтақаси УТC-3
Код ИСО 3166-2 БР-РС
Почта индекси 90000-000 — 99990-000
Расмий сайти ҳттп://www.рс.гов.бр www.рс.гов.бр
Харитада
Riu Grandi du Sul xaritada
Riu Grandi du Sul, Xarita
30°0′0″С 53°0′0″W / 30.00000°С 53.00000°W / -30.00000; -53.00000

Штатнинг энг йирик шаҳарлари ва уларнинг аҳолиси[2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Бразил: Федерал Статес & Мажор Cитиэс“. Cитйпопулатион.де (2016-йил 19-ноябр).