Risolat Haydarova
Рисолат Ҳайдарова (1966-йил 7-ноябр, Тошкент, ЎзССР, СССР) – таниқли ўзбек ёзувчиси, журналисти. Тарихий йўналишдаги бир қанча асарлар муаллифи[1]. 2014-йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси а’зоси. “Шуҳрат “ медали (2021), Одил Ёқубов номидаги халқаро мукофот (2025) соҳибаси.
| Рисолат Ҳайдарова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1966-йил 6-ноябр Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Журналист, ёзувчи, таржимон |
Ҳаёти
Рисолат Ҳайдарова 1966-йил 7-ноябр куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта таълимни тугатгач, 1984-йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетига ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳни 1989-йил муваффақиятли тамомлайди.
Меҳнат фаолияти
Ўз фаолиятини дастлаб Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир сифатида бошлайди (1989-2005). Кейин „Пойтахт“ радиосининг халқаро ахборот бўлимида таржимон, муаллиф ва бошловчи бўлиб ишлайди (2005-2008). 2008-йилда „Регион.уз“ ахборот сайти ва газетасида мас’ул котиб, „УзРепорт.cом“ бизнес хабарлар порталида таржимон бўлиб бир муддат фаолият юритади. 2010-йилгача „Шарқ бизнес хабарномаси“ газетасида мас’ул котиб бўлиб ишлади. 2010-йилдан 2011-йилгача Ўзбекистон аудиторлар палатасида жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари, матбуот котиби лавозимида фаолият олиб борди. 2011-йилдан 2013-йилгача „Ўзенергосозлаш“ унитар корхонасида таржимон сифатида ишлади. 2014-2018 йилларда „Шарқ юлдузи“ ва „Звезда Востока“ журналлари бирлашган таҳририятида муҳаррир, кейин наср бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. Айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида ишлаб келмоқда.
Таржимонлик фаолияти
Рисолат Ҳайдарова ёзувчиликдан ташқари, таржимонлик фаолияти билан ҳам шуғулланган. ХХ аср серб, хорват, словен, рус, белорус, шунингдек, Ўзбекистонда яшаб ижод қилаётган русийзабон ёзувчиларнинг асарларини, жумладан, Нобел мукофоти совриндорлари Иван Бунин (“Хилват хиёбонлар”), Иво Андрич (“Дрина кўприги”), Александр Солженицин (“Иван Денисовичнинг бир куни”) асарларини, шунингдек, белорус ёзувчиси Владимир Короткевичнинг “Кўҳна афсона”, белорус болалар ёзувчиси Алес Карлюкевичнинг “Шубуршун ва унинг дўстлари” қиссаларини, тошкентлик адиба Галина Долгаянинг “Югурик сувлар қўшиг’и” романи, “Соҳибқирон” насрий триптихи, серб ёзувчиси Миодраг Журжевич, македон ёзувчиси Димитар Солев, хорват ёзувчиси Ранко Маринкович, турк ёзувчиси Умар Сайфиддин ҳикояларини ўзбекчага ўгирган.
Ижоди
Дастлабки ҳикоялари мактаб о’қувчиси бо’лган йилларида болалар нашрларида чоп этилган. 1984-1989-йилларда университетда таҳсил олаётган вақтида ҳикоялари „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“, „Туркистон“, „Тошкент оқшоми“ газеталарида чоп этилган. 1990-йилда Республика ёш ижодкорларининг „До'рмон“ семинарида қатнашиб, наср ё'налишида г'олиб бо'лган. Биринчи китоби “Маг’рура” 2007-йилда чоп қилинган. “Карантин” қиссаси (2020), “Г’ург’уртепада саратон” ҳикоялар туркуми (2021),[2] “”Себзор” насрий то’плами (2022), “Жавзо” (2011), “Суюмбика” (2025) тарихий романлари, қатор эссе ва адабий мақолалари нашр этилган. Ҳикоялари турк, қозоқ, рус, белорус, болгар тилларига таржима қилинган. Шукур Холмирзаев номидаги И халқаро ҳикоялар танлови ғолиби (2021). Иван Буниннинг “Хилват хиёбонлар” ҳикоялар туркумининг ўзбек тилига таржимаси учун 2022-йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Йилнинг энг яхши таржимаси” мукофоти, 2025-йилда тарихий мавзудаги асарлари учун Одил Ёқубов номидаги халқаро мукофот билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ С.Мирвалиев, Р.Шокирова. О'збек адиблари. Тошкент: Г'.Г'улом номидаги давлат нашриёти, 2016 — 401-бет. ИСБН 978-9943-03-940-7.
- ↑ „Ғурғуртепада саратон“. Ойина.уз.