«Расул»нинг ваҳий қомусидаги ма’носи ваҳийни қабул қилиб олиб, Аллоҳ таоло тарафидан одамларга бевосита хабар беришдан ташқари Аллоҳнинг рисолатини [элчилигини] ўз зиммасига олган ва ушбу илоҳий элчилик вазифасини одамларга етказишга ма’мур бўлган пайғамбарлар демакдир. Қур’они Каримда бу ҳақда бундай дейилади:

﴿وَأَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَاحْذَرُوا فَإِنْ تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُوا أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلاغُ الْمُبِينُ﴾

«Аллоҳга итоат қилингиз ва Расулига итоат қилингиз ҳамда [ман этилган нарсалардан] сақланингиз! Агар бош торцангиз, билиб қўйингизки, Расулимиз зиммасида фақатгина ошкора етказиб қўйиш бордир, холос» (Моида сураси, 92-оят)[1].

Бинобарин, «рисолат» мақоми «набий»га ато этиладиган бошқа бир улуғ мартабадир. Бошқа сўз билан айтганда, «нубувват» ва «рисолат» мартабалари Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қабул қилиб олган пайғамбарларнинг икки хусусияти саналади. Демак, Аллоҳ тарафидан ваҳийни қабул қилиб олган ва илоҳий хабар эгаси бўлган пайғамбарлар «набий» ҳисобланадилар[2]. Аммо ушбу вазифа билан биргаликда Аллоҳ рисолатини [элчилигини] ўз зиммасига олиб, уни одамларга етказиш мас’улиятига эга бўлган пайғамбарлар эса «расул» деб номланадилар.

Айтган сўзларимиздан келиб чиқиб қуйидаги хулосага келамиз: «нубувват» ва «рисолат» мартабасига эга бўлган пайғамбарлар одамларга ҳаром ва ҳалолни тушунтириб, саодат ва бахт йўлини уларга кўрсатган ҳидоятчилар бўлиб, Аллоҳ таоло тарафидан хабар бериш ёки уларнинг зиммасига юклатилган элчилик вазифасини бажариш мас’улиятидан бошқа нарсага эга эмаслар.

Манбалар

  1. ↑ «Қуръони Карим: маъноларининг таржима ва тафсири», Шайх Абдулазиз Мансур, 2021, ИСБН:978-9943-6946-4-4
  2. ↑ «Расоилул ашар», Шайх Тусий, 111-бет

Ҳаволалар