Risorjimento
Рисоржименто (итал. Рисоргименто, айнан — уйғониш) — италян халқининг чет эл ҳукмронлигига қарши ва парчаланган Италияни бирлаштиришга қаратилган миллий озодлик ҳаракати. Шунингдек, ушбу ҳаракат содир бўлган давр: ХВИИИ аср охири — 1861-йил; Р. 1870-йил Италия қироллигига Римни қўшиб олиниши билан якунланган. Р.нинг энг муҳим воқеалари — 1848—49, 1859—60 йиллардаги инқилоб; Р.га раҳбарлик қилиш учун республикачи демократлар (етакчилари Ж. Мадзини, Ж.Гарибалди ва бошқалар) ва либераллар (етакчилари К.Кавур ва бошқалар) оқимлари ўзаро курашганлар. Либерал оқим устун келиб Италия конституцион монархия шаклида бирлаштирилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |