Риторик савол — берилаётган инсонга жавоби шундоқ аён бўлган, жавоб бериш шарт бўлмаган ёки жавоби кутилмайдиган савол. Бундай савол, одатда ўз ичига жавобини ҳам олган бўлади[1]. Ўзбек тилида риторик саволлар ёзма кўринишда оддий саволдан фарқ қилмаганлиги боис, оддий саволдек қабул қилиниши ва саволни эшитган инсон жавоб бериши мумкин.

Оддий мисол — „Сиз бирон нарсани тўгри бажара оласизми ўзи?“. Бу савол тингловчининг қобилятларини сўраш мақсадида эмас, балки, тингловчининг қобилятлари йўқлигига ишора сифатида қўлланган.

Шакллари

Бўлишсизлик шакли

Риторик савол мушоҳадага йўллайдиган саволдир. Бундай саволга жавоб бериш кўплаб ҳолатларда қийин ёки иложсиз. Масалан, Қачон римликлар биз учун нимадир қилиб қўйибди?. Бу ерда савол бўлишсизликни ифодалаяпти, яъни маъноси римликлар ҳеч қачон биз учун ҳеч нарса қилмаган.

Метафора

Риторик саволнинг бундай шакли „риторик тасдиқлаш“ деб номланади. Саволга жавобнинг ойдинлиги, кўпинча, бошқа саволнинг (кўплаб ҳолларда юмористик) вазиятга мос ҳолатда қўлланиши билан тасдиқланади. Мисол учун: „Сиз компютерни яхши биласизми?“, „Имом мусулмонмикан?“, „Ақллисанда энди?“. Бу мисолларда риторик савол киноя ва кесатишни ифодалаб келаётганини кўришимиз мумкин[2]. Диалог жараёнида буни тушуниб олиш анча осон:

— Ҳозир бу гапинг "компютерни биласизми" дан бо'лдида.

„Тоғнинг ҳавоси тоза эканми“ деган саволга риторик саволни метафора тарзида қўллаб „Имом намоз ўқишни биларканми дегандек бўлдинг“ дейиш ҳам мумкин.

Пунктуация

Маъно жиҳатдан келиб чиқиб, риторик савол сўроқ белгиси (?), нуқта (.) ёки ундов белгиси (!) билан тугаши мумкин[3] . Лекин манбаларнинг тасдиқлашича, сўроқ белгиси риторикми йўқми, ҳар қандай савол учун қўлланади[4].

Манбалар

  1. ↑ Гидеон О. Буртон, Бригҳам Ёунг Университй. „Рҳеториcал қуэстионс!“. спеcиализед лангуаге дефинитионс. 2007-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 19-октябр.
  2. ↑ ; Патон, Георге Э. C.Ҳумоур ин соcиэтй: ресистанcе анд cонтрол. Маcмиллан, 1988 — 67-бет. ИСБН 0-333-44070-6. 
  3. ↑ ҳттп://www.wҳитесмоке.cом/пунcтуатион-қуэстион-марк.ҳтмл#рҳе Wҳитесмоке
  4. ↑ „Тҳе Қуэстион Марк“. граммар.ccc.cоммнет.эду. 2006-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-март.