Рица, Катта Рица — Кавказнинг ғарбий қисмидаги кўл. Лашипсе дарёси водийси (Абхазия)да, Гагра тизмасидан шаркда, 950 м баландликда. Майдони 1,49 км², уз. 2,5 км, энг сербар жойи 1,05 км, ўртача чуқ. 63 м, энг чуқур жойи 116 м. Кўл ва атрофининг гўзал табиати кўплаб туристларни жалб қилади. Р. Қора денгиз соҳилидаги курортлар билан шоссе йўл орқали боғланган. Кўл ёқасида меҳмонхона ва пансионат бор. Р. яқинида Кичик Рица кули (майдони 0,2 км²) жойлашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил