Ritsarlar
Рицарлар (нем, Риттер, дастлаб — чавандоз) — ўрта асрларда Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларида имтиёзли ижтимоий қатлам: кенг маънода — барча оқсуяк мулқдорлар (феодаллар), тор маънода — фақат майда оқсуяк мулкдорлар. Вассаллик муносабатлари орқали ўз сенъорларига карам бўлган. Рицарлар улардан ер мулки (феод) олиб, эвазига қўшинда суворий хизматини ўтаганлар. Рицарларнинг жанговароти, қимматбаҳо оғир қуроллари (қилич, қалқон, совут) бўлиши лозим эди, у махсус рицарлик таълимини олган, турнирларда қатнашган. Рицарлар учун қуйидаги ахлоқий нормалар: жасурлик, омонатга садоқат, аёлларга нисбатан олийжаноблик шарт бўлган. Шундан (мажозий маънода) рицарлар — фидокор, олижаноб инсонлар. ХИИ—ХИВ асрларда рицарлар ҳарбий куч сифатида катта аҳамиятга эга бўлган. ХВ—ХВИ асрларда мунтазам армиялар тузилиши ва уқотар қуролларнинг тарқалиши билан уларга эҳтиёж қолмаган. Рицарлар дворянлар табақасининг асосини ташкил этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |