Rivera Diyego
РИВЕРА (Ривера) Диего (1886.8.12, Гуанахуато — 1957.25.11, Мехико) — мексикалик рассом; Мексика монументал рангтасвир мактаби асосчиларидан. Мехико (18961902), Мадрид (1907) Бадииёт акадимясида ўқиган. Париж (1909—21)да ишлаган. Италияда бўлган (1920—21). 1930—34 ва 1940-йиллар АҚШда яшаган. Р.нинг монументал рангтасвири ташвиқийтарғибот ва маърифий мазмунга эга; сиёсий ва фалсафий ғоялар осонгина идрок қилинадиган портрет ёки рамзий тасвирларда акс эттирилган. Р. Италияда Уйгониш даври анъаналари ҳамда қад. Мексика санъатига бўлган қизиқиши асосида ўзининг услубини ишлаб чиққан. Мехикодаги Миллий саройнинг юқори қисмидаги Қад. Мексика кўринишини акс эттирган деворий расмларда Европа ва Мексика санъати уйғунлашган (1940—50 йиллар). Сўнгги йилларда яратган асарлари (фреска, мозаика ва бошқалар) ранг-баранг, ахборотларга бой, ундаги лавҳа, рамз ва бошқа ягона бир маънога бирлашган. Бинолар тарзига синтетик материаллардан ишланган рангтасвири (мозаика, релефларни ўз ичига олган) умумий безак ғоясига бўйсундирилган ("Инсурхентес театри", 1951—53; Мехикодаги Олимпия стадиони, 1952—53 ва бошқалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |