Rivoyat
Ривоят -арабча со'здан олинган бо'либ ҳикоя қилмоқ,воқеа ва ҳодисаларни, инсон фаолиятини баъзан уйдирмалар воситасида, баъзан реал тасвирловчи оғзаки ҳикоя; фолклор жанри. Ҳажми қисқа, 2 ёки 3 эпизоддан ташкил топади, анъанавий услубий шаклга эга бўлмайди. Одатда, оддий бир ҳикоячи баёнидан бошланиб, оғиздан оғизга ўтиш жараёнида эркин талқин қилинади. Ривоят асосида воқелик ва тарихий шахс билан боғлиқ ҳодисалар ётади. Ғоявий мазмунига кўра, тарихий П. ҳамда топоним ривоятларга бўлинади. Тарихий ривоятларда бирор шахс фаолияти ва халқ қаҳрамонлари билан боғлиқ ҳодисалар ҳикоя қилинади, ахлоқ ва одобнинг идеал меъёрлари ташвиқ этилиб, муайян фактлар ҳақида ахборот берилади. Бундай ривоятлар Навоий, Улуғбек, Ибн Сино, Беруний, Машраб, Амир Темур, Султон Маҳмуд ва бошқалар ҳаёти билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалар асосида ҳам яратилган. Топоним ривоятларда шаҳар, қишлоқ, қўрғон, сарой, мақбаралар номи ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари билан боғлиқ воқеалар ҳикоя қилинади. Хотимасида.одатда, ҳикоядан мақсад таъкидланади ва муайян факт изохланади (Мас, "Тўрабек хоним мақбараси", "Анда жон қилди", "Одинажоним", "Қўнғирот" ва бошқалар). Ривоятлар бизгача кўпроқ оғзаки, қисман ёзма шаклда етиб келган. Восифийниж "Бадоеъ улвақоеъ", Хондамирнинг "Макорим улахлоқ" ва бошқа асарларда ривоятларнинг қад. намуналари келтирилган. Ўзбекистонда жуда кўп ривоятлар ёзиб олинган ва улар халқтарихи ҳамда маданиестетик қарашларини ўрганишда муҳим манбадир[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |