Рихси Авазов (1942.10.1, Жанубий Қозоғистон вилояти, Турбат қишлоғи) — Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1965). 1965-йилдан Ҳамза театрида актёр. Валиш (Азимзода, „Насриддиннинг саргузаштлари“) А.нинг саҳнадаги илк образидир. Театрдаги энг яхши роллари: Амирхон (Уйғун, „Зебу-ниссо“), Нодиршоҳ (Фитрат, „Абулфайзхон“), Абулмалик (Уйғун, Иззат Султон, „Алишер Навоий“), Дарвеш Али (О. Ёқубов, „Бир кошона сири“) ва бошқа Шунингдек, „Алишер Навоий“ (Ғиёсиддин), „Юлдузли тунлар“ (Аҳмад Танбал) каби видеофилм ларда, „Кун ва тун“ (Бобур) телеспектаклида, „Касалхона“ (акад. Йўлдошев) филмида ҳам роллар ижро этган. А. саҳнада ўйнаган роллари ўзига хос кучли эмоционаллиги, етук ва тўлақонли талқин этилганлиги билан ажралиб туради. У ҳар бир яратган об-разининг ижтимоий моҳиятини очишга, унга мос мимик ифодалар, ҳаракатлар, оҳанглар топишга ҳаракат қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил