Риека масжиди (хорват ва боснианча: Дžамижа у Рижеcи) – Хорватиянинг Риека шаҳрида 2009—2013-йиллар оралиғида қурилган масжид.

Масжид
Риека масжиди
Дžамижа у Рижеcи
Мамлакат  Хорватия
Шаҳар Риека
Координаталар 45°20′45″Н 14°23′51″Э / 45.3458°Н 14.3974°Э / 45.3458; 14.3974
Меъмор Дуšан Дžамонжа
Меъморлар Бранко Вуčиновиć ва Дарко Влаҳовиć
Қиймати 76 миллион Хорватия кунаси
Бинокорлик 2009—2013
Ҳажми 1400[1]
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар баландлиги 23 метерс[1]

Масжид 10 816 квадрат метр майдонда қурилган Ислом маданият марказининг бир қисми бўлиб, унинг ўзи 5 291 квадрат метрлик майдонни (шундан 3 612 квадрат метр ёпиқ майдон) эгаллайди[2].

Масжиднинг гумбази бешта алоҳида қисмдан иборат бўлиб, улар визуал равишда битта обектни ташкил этади[3]. Лойиҳани дастлаб архитектор эмас, балки ҳайкалтарош Дуšан Дžамонжа томонидан яратган. Дžамонжа аввал масжиднинг миниатуравий макетини яратган, сўнгра Бранко Вуčиновиć ва Дарко Влаҳовиć билан ҳамкорликда, ўзининг моделини ҳаётга татбиқ этган[4][5].

Лойиҳанинг умумий қиймати 76 миллион Хорватия кунасини ташкил этди ва бу ишда Қатар давлатининг сезиларли ҳиссаси бўлган[6]. Хорватия оммавий ахборот воситалари бинони Европадаги энг гўзал масжидлардан бири деб таърифлаган[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Исламиc Cентре Рижека анд Мосқуэ“. Висит Рижека. 2021-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-январ.
  2. ↑ „Отворен Исламски центар у Ријеци“. Радио Телевисион оф Сербиа (2013-йил 4-май). Қаралди: 2022-йил 25-январ.
  3. ↑ „Дуšан Дžамонжа, Палагани Раҳул · Тҳе Исламиc Cентер оф Рижека مسجد“ (эн). Дивисаре. Қаралди: 2025-йил 6-март.
  4. ↑ „Мосқуэ Арчитеcтуре ин Cроатиа: Тҳе Фиве Домед Мосқуэ“. Амалиаҳ. Қаралди: 2025-йил 6-март.
  5. ↑ „Рижеčка дžамижа – нажлжепšа у Эуропи“. погледаж.то. Қаралди: 2022-йил 24-январ.
  6. ↑ Бенčиć. „ФОТО: У РИЖЕCИ ОТВОРЕНА НАЖЛЖЕПŠА ДŽАМИЖА У ЭУРОПИ На свеčаност доšло 20 тисуćа вжерника“. Жутарнжи лист (2013-йил 4-май). Қаралди: 2022-йил 24-январ.
  7. ↑ „Каменована џамија у Ријеци“. Радио Телевисион оф Вожводина (2013-йил 24-май). Қаралди: 2022-йил 25-январ.