Riyoziy Imomuddin
Риёзий Имомуддин (? — Самарқанд — 1479) — шоир, хаттот ва ҳофиз. Самарқанд мадрасаларидан биридатаҳсил кўрган. Туркий ва форс тилларида ижод қилган. Р. ҳақида маълумот, шеърларидан намуналар "Мажолисуннафоис"даучрайди. Р. ёшлигидан шеъриятга қизиққан, салафлари ижодини қунт билан ўрганган. Илми мусиқий, илми нужум ва бошқа фанлар билан ҳам шуғулланган. Мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида турли мавзуларда шеърлар ёзган. Навоий Р. билан бир неча бор суҳбатда бўлган ва ижодига юқори баҳо берган. Навоийнинг ёзишича, у ғазаллар ёзиш билан бирга хаттот, шунингдек, Қуръонни ҳам етти қироат билан ўқий оладиган ҳофиз бўлган. Ҳозиргача Р.нинг 89 ғазали, 3 қитъаси, 1 рубоий ва 8 фардианиқланган. Девонларининг 12 нусхаси Лондон, Бангола, Санкт-Петербург, Душанба, Тбилиси фондларида сақланади.
Ад.:Алишер Навоий, Мажолис уннафоис, Т., 1961.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |