Риза Шевкиев ( 1954-йил 15-июл, Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР) – Украин миллатига мансуб қрим-татар сиёсатчиси, Қрим-татар халқи мажлиси депутати аъзоси[1].

Риза Шевкиев
Таваллуди 1954-йил 15-июл (1954-07-15) (72 ёш)
Касби Сиёсатчи

2014-йилдан бошлаб у „ҚРИМ“ номидаги (қрим татарча: «Кирим» FONDU» Hayriye Teskilati") нотижорат, миллий-маданий, хайрия ва инсон ҳуқуқлари жамғармасининг бош директори лавозимини эгаллаган.

Риза Шевкиев „ҚРИМ ФОУНДАТИОН“ жамғармасига раҳбарлик қилаётган вақтида депортация қилинган Қрим-татар халқи ва бошқа репатриантларни Қримга қайтариш ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича вазифаларни бажарган.

Қрим инқирози бўйича позицияси

2014-йил апрел ойида бўлиб ўтган Қурултой сессиясида Риза Шевиев "Қурултой ва Мажлис қарорларида изчил бўлиши керак. „23 йил давомида биз Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватладик. Бу борада Қурултой ҳам, Мажлис ҳам кўплаб қарорлар қабул қилган. Бундан бир қанча вақтлар олдин биз ноқонуний референдумларга қарши чиқдик ва унинг натижаларини тан олмадик, биз Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканлигимизни кўрсатдик, шунинг сабабдан бугун биз Қурултой ва Мажлиснинг 23 йиллик сиёсий йўналишига зид келадиган қарорлар қабул қила олмаймиз. Биз миллий-ҳудудий мухториятимизнинг Россия таркибига кириши ҳақида эмас, балки фақат Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ҳақида гапиришимиз керак. Россиянинг бир қисми бўлиш ҳақида гапираётган делегатлар ёдда тутишлари керакки: Агар бизнинг яхлитлигимизни қайсидур давлат бузса биз қарам давлатга айланамиз. Россия биз дўст бўлган давлатларнинг яхлитлигини бузган халқаро ҳуқуқни менсимайдиган тажовузкор давлат ҳисобланади. Қримдан Туркияга самолётлар учмайди, ҳамма жойда сензура ўрнатилган. Биз аллақачон Россия махсус хизматлари матбуотининг нишонида турибмиз. Бугун улар бизни мулойимлик билан ўраб олишмоқда, эртага эса сиз нима бўлишини тасаввур ҳам қила олмайсиз“ [2] оҳангидаги кескин сўзларни айтган.

Манбалар