Ризамат — ўртапишар маҳаллий хўраки ва майизбоп узум нави. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида Каттақўрғон ва Паркент узум навларини чатиштириб чиқарилган (К. В. Смирнов, А. Ф. Герасимова). Машҳур соҳибкор Ризамат Мусамуҳамедов шарафига унинг номи билан аталган. Тупи ўртача ўсади. Барглари ўртача, юмалоқ, беш бўлмали, сал кертикли, терс томони силлиқ. Гули икки жинсли. Узуми август-сентабрда пишади. Узум боши йирик, тиғизлиги ўртача, конуссимон, вазни 300—550 г, ғужуми йирик, силиндр шаклида, ёнбош томони пушти. Пўсти юпқа, эти зич, карсилдоқ, узуми кўринишининг бежиримлиги ва яхши таъми билан ажралиб туради. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3000° бўлганда 150 кунда пишади. Таркибида 20—22% қанд бор. Ҳосиддорлиги 200—250 с/га. Новдалари яхши пишади. Совуққа чидамсизроқ, раға, кул касаллигига бардоши юқори эмас.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил