Roʻzimurod Choriyev
Рўзимурод Қўнғиротович Чориев (1963-йил 5-феврал, Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори (2020), профессор.
| Рўзимурод Қўнғиротович Чориев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1963-йил 5-феврал Сурхондарё вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | муҳандис-педагог |
| Соҳаси | педагогика |
| Таълими | Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Рўзимурод Чориев 1963-йил 5-феврал Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган[1]. 1980—1985-йилларда Музрабод туманидаги қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш техникумида ўқиган. 1985—1990-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олган. Мутахассислиги муҳандис-педагог. 1990—1992-йилларда институтнинг ёшлар ташкилоти котиби, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, 1992—1995-йилларда „Ёшлик“ талабалар шаҳарчаси ҳокими, 1995—1998-йиллар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтнинг тарбиявий ишлар бўйича проректори, 1998—2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та’лими вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар та’лими маркази бошқармаси бошлиғи, Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар та’лими бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Халқ та’лими вазирлиги ахборот таҳлил ва ташкилий ишлар бош бошқармаси бошлиғи, 2004—2005-йилларда „Узлуксиз та’лим“ илмий методик журнали бош муҳаррири ўринбосари, 2005—2011-йилларда „Ёшлик“ талабалар шаҳарчаси ҳокими, 2011—2013-йилларда Ўзбекистон Миллий университети доценти, 2013—2017-йилларда Тошкент вилояти халқ та’лими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори, 2017—2019-йилларда Сурхондарё вилоятининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва ма’навий-ма’рифий ишлари бўйича ўринбосари[2] лавозимида фаолият юритган. 2019-йилдан „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ Миллий тадқиқот университети ёшлар масалалари ва ма’навий-ма’рифий ишлар бўйича проректори[1].
Оиласи
Рафиқаси Жамилахон Чориев. 3 нафар фарзанди бор[3].
Илмий фаолияти
Рўзимурод Чориев 1998-йилда „Инженер-педагогларнинг касбий-методик малакаларини шакллантириш“ мавзусида номзодлик, 2020-йил „Касб та’лими мутахассисларини дуал тизими асосида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Техника олий та’лим муассасаларида „Касб та’лими“ йўналиши мисолида) мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 5 та монография, 10 га яқин услубий ишланма ва рисолалар, 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[1][3].
Мукофотлари
- „Шуҳрат“ медали соҳиби[3];
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йил“ эсдалик нишони (2001);
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йил“ эсдалик нишони (2006);
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йил“ эсдалик нишони (2011);
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йил“ эсдалик нишони (2021);
- „Ўзбекистон Конституциясига 25 йил“ эсдалик нишони (2017);
- „Ўзбекистон Конституциясига 30 йил“ эсдалик нишони (2022)[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.
- ↑ „Сурхондарё вилояти ҳокимига иккита ўринбосар тайинланди“ (2019-йил 20-сентябр).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Раҳимбой Жуманиёзов. „РАҲБАРЛИК ҲАМ ФАЗИЛАТ, ҲАМ САНЪАТ“. 2023-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
- 5-fevralda tugʻilganlar
- 1963-yilda tugʻilganlar
- Oʻzbekiston mustaqilligiga 15 yil nishoni sohiblari
- Oʻzbekiston mustaqilligiga 20 yil nishoni sohiblari
- Oʻzbekiston Respublikasi mustaqilligining 30 yilligi esdalik nishoni bilan taqdirlanganlar
- Oʻzbekiston Konstitutsiyasiga 25 yil nishoni sohiblari
- Surxondaryo viloyatida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston olimlari
- Pedagogika fanlari doktorlari
- Professorlar