Роалд (Равил) Исмоилошч Ботиров (1931-йил, 4-апрел, Астрахон) — кинорежиссёр. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1952). Бухоротеатрида бош режиссёр (195259). Театрда 20 га яқин спектакл қўйган: "Момақалдироқ", "Оқпадар", "Тоҳир ва Зуҳра", "Олтин кўл" ва бошқа Шунингдек, Наманган театрида "Ревизор", Ҳамза театрида "Васса Железнова" спектаклларини қўйган. 1959—90 йиллар "Ўзбекфилм"да режиссёр 1990-йилдан ўзи ташкил этган "Инсон" киностудиясининг бадиий раҳбари. Машҳур филмлари: "Дорбозлар", "26отилмасин", "41йил олмалари", "Сени кутамиз, йигит", "Унутилмаган қўшиқ", "Муҳаббат ва нафрат" (Югославия билан ҳамкорлиқда), "Мана ўша йигит қайтиб келди", "Лейтенант Некрасовнинг хатоси", "Иккинчи давра" ва бошқа Образли тасвир, мусиқа, кадр ва кадр ортида янграйдиган бадиий матнни актёр ўйини билан боғлаш, филм қаҳрамонларининг ҳарактерини очиб бериш, халқларнинг маънавий бирлигини куйлаш Б. ижодига хос. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотининг лауреата (1986)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил