Роалд Даҳл (талаффузи: Роалд Дал 1916-йил 13-сентябр — 1990-йил 23-ноябр) асли норвегиялик инглиз ёзувчиси, қиссанавис, шоир, ссенарийнавис ва уруш даври қирувчи учувчиси эди[1][2]. Унинг китоблари бутун дунё бўйлаб 250 миллион нусхадан ортиқ сотилган[3]. Дал „ХХ аср болалари учун энг буюк ёзувчилардан бири“ сифатида тан олинган. Унинг „Чарли ва шоколад фабрикаси“, „Матилда“, „Баҳайбат ва меҳрибон дев“ каби асарлари ўзбек тилида чоп этилган.

Роалд Даҳл
Таваллуди 1916-йил 13-сентябр
Вафоти 1990-йил 23-ноябр
Охфорд, Англия
Фуқаролиги Буюк Британия
Касби ёзувчи, шоир, ссенарист, собиқ учувчи
Фаолият йиллари 1942-1990
Турмуш ўртоғи Патриcиа Неил

Дал Уэлсда норвегиялик бадавлат муҳожирлар оиласида туғилган ва умрининг асосий қисмини Англияда ўтказган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Қироллик ҳаво кучларида (РАФ) хизмат қилган. У дастлаб қирувчи учувчи, кейинчалик разведкачи бўлиб, қанот қўмондони вазифасини бажарувчи даражасигача кўтарилди. Ёзувчи сифатида 1940-йилларда болалар ва катталар учун ёзилган асарлари орқали танилиб, дунёдаги энг харидоргир муаллифлардан бирига айланди. Адабиётга қўшган ҳиссаси учун мукофотлари орасида 1983-йилда Wорлд Фантасй Аwард фор Лифе Ачиэвемент ва 1990-йилда Бритиш Боок Аwардс томонидан йилнинг энг яхши болалар муаллифи каби нуфузли мукофотлар бор. Дал ва унинг асарлари ирқий стереотиплар, мисогиния ва антисемитизм учун танқидга олинган, кейинчалик уни таниганлар томонидан норозилик билдирилган. 2008-йилда Тҳе Тимес Дални „1945-йилдан бери 50та энг буюк британиялик ёзувчилар“ рўйхатида 16-ўринга қўйди. 2021-йилда Форбес уни топ-эарнинг деад cелебритй (энг кўп даромад топувчи вафотган этган машҳурлар) рейтингига киритди[4].

Далнинг ҳикоялари кутилмаган якун билан, болалар учун китоблари эса гўдак қаҳрамонларнинг ёвуз душманлари акс эттирилган ғайриоддий, даҳшатли, кўпинча қора юморга бой кайфияти билан машҳур[5]. Унинг болалар учун ёзган асарларида меҳрибон инсонлар улуғланади ва илиқ туйғулар тараннум этилади[6][7]. Унинг Жеймс ва улкан шафтоли, Чарли ва шоколад фабрикаси, Матилда, Жодугарлар, Фантастиc Мр Фох, Тҳе БФГ, Тҳе Тwиц, Гираффе анд Тҳе Пеллй анд Ме ва Георгеъс Марвеллоус Медиcине каби болаларга бағишланган машур асарлари бор. Кутилмаган эртаклар номли асари эса катталар учун ёзилган китоблари сирасига киради.

Ёшлик

Болалик

10 ёшли Дал сингиллари Алфҳилд, Элсе ва Аста билан. Кардифф, 1927-йил.

Роалд Даҳл 1916-йилда Вилла Марида (Фаирwатер Роад, Лландафф, Кардифф, Уэлс) норвегиялик Ҳаралд Даҳл (1863-1920) ва Софиэ Магдалене Даҳл (1885-1967) оиласида дунёга келган[8][9]. Далнинг отаси бадавлат кема сотувчи бўлиб, Норвегиянинг Сарпсборг шаҳридан Буюк Британияга кўчиб келган ва 1880-йилларда биринчи рафиқаси, франсуз аёл Мариэ Беаурин-Грессер билан Кардиффда яшаган. 1907-йилда Мариэнинг вафотидан олдин уларнинг икки фарзанди (Эллен Маргуэрите ва Лоуис) бўлган. Унинг онаси Буюк Британияга кўчиб келди ва 1911-йилда отасига турмушга чиқди. Далнинг исми норвегиялик қутб тадқиқотчиси Роалд Амундсен шарафига қўйилган. Унинг она тили норвегча бўлиб, уйда ота-онаси ва сингиллари Астри, Алфҳилд ва Элсе билан норвег тилида гаплашарди. Болалар Норвегиянинг Лютеран давлат черковида, Норвег черковида тарбияланган ва Кардиффдаги Норвег черковидачўқинтирилган[10]. Унинг бувиси Эллен Wаллаcе ХВИИИ аср бошларида Норвегияга келган шотландиялик муҳожирлар авлоди эди[11].

Пратчетт хонимнинг Лландаффдаги (Кардифф) собиқ ширинлик дўконида ёш Роалд Дал ва унинг дўстлари томонидан содир этилган бузуқлик эсга олинадиган кўк плакат бор[12].

Дал дастлаб Лландаффдаги собор мактабида ўқиган. Саккиз ёшида у ва унинг тўрт дўсти Пратчетт хонимга тегишли бўлган маҳаллий ширинлик дўконида ўлик сичқончани гобстопперлар сақланган банкага солиб, директор томонидан жазоланишган. Беш болакай ўзларининг ҳазилларини „1924-йилги сичқончанинг буюк фитнаси“ деб номлашди[13]. Гобстопперлар икки жаҳон уруши даврида инглиз ўқувчилари орасида севимли ширинлик бўлган ва Дал ўзининг „Чарли ва шоколад фабрикаси“ асарида уларга мурожаат қилган[14].

Рептон мактаби

Repton School, Derbyshire
Даҳл 1929-йилдан 1934-йилгача Дербиширдаги Рептон мактабида ўқиган.

1929-йилдан бошлаб, 13 ёшида, Дал Дербиширдаги Рептон мактабида ўқий бошлади. Дал мактабдаги шавқациз муҳит, кичик болалар катталарга хизматкордай кўрилиши, шавқациз калтакланишларни ёқтирмасди. Унинг биографи Доналд Стурроcк Далнинг ёшлигидаги бу зўравонликларни тасвирлаб берган. Дал ўз асарларида мазкур тажрибаларнинг баъзиларини ифодалайди, шу сабабдан ҳам унинг асарлари шафқацизлик ва жисмоний жазодан нафратланиши билан ҳам ажралиб туради[15].

Далнинг Бой: Талес оф Чилдҳоод автобиографиясига кўра, Майкл исмли дўстини директор Геоффрей Фишер шафқацизларча калтаклаган. Мазкур китобда Дал шундай ёзган эди: „Мактабдаги ҳаётим давомида устозлар ва катта ёшдаги болаларга том маънода бошқа болаларни калтаклаш, баъзан эса жуда қаттиқ жароҳатлашларига рухсат берилганидан даҳшатга тушдим. . . Мен бунга чидай олмадим. Мен бунга ҳеч қачон чидай олмаганман“[16]. Фишер кейинчалик Кентербери архиепископи этиб тайинланди ва 1953-йилда қиролича Елизавета ИИга тож кийдирди. Бироқ, Даҳлнинг биографи Жеремй Треглоwннинг[17] сўзларига кўра, калтакланиш воқеаси 1933-йил май ойида Фишер Рептонни тарк этганидан бир йил ўтгач содир бўлган; директор аслида Фишернинг ўринбосари Ж.Т. Чристиэ эди. Далнинг айтишича, бу воқеа унда „динга ва ҳатто Худога нисбатан шубҳа уйғотган“[18].

Рептондалик пайтида Cадбурй шоколад компанияси вақти-вақти билан мактабга ўқувчилар томонидан синовдан ўтказиш учун янги шоколадларни юбориб турарди[19]. Дал жаноб Cадбурйнинг мақтовига сазовор бўладиган янги шоколад ихтиро қилишни орзу қиларди; бу муаллифнинг болаларга бағишланган "Чарли ва шоколад фабрикаси" (1964) номли учинчи асарини ёзишга ва бошқа китобларида шоколадга мурожаат қилишга илҳомлантирди.

Болалик ва ўсмирлик йилларида Дал ёзги таътилларининг кўп қисмини Норвегияда онасининг оиласи билан ўтказди. „Бой: Талес оф Чилдҳоод“ асарида ўша ташрифлардан жуда кўп кулгили хотиралар, масалан, ўгай опасининг йигитининг трубкасидаги тамакини эчки ахлатига алмаштиргани ҳақида ёзган[18]. У Норвегиядаги таътиллари ҳақида фақат биргина бахциз хотирани қайд этади: саккиз ёшида шифокорлар унинг аденоидларини олиб ташлашга мажбур бўлишганди[18].

Мактабдан кейин

Мактабни тугатгандан сўнг, 1934-йил августда Дал РМС Нова Сcотиада Атлантикани кесиб ўтди ва Нюфаундленд бўйлаб Публиc Счоолс Эхплоринг Соcиэтй билан саёҳат қилди[2][20].

1934-йил июл ойида Даҳл Шелл Петролеум компаниясига қўшилди. Бирлашган Қиролликда икки йиллик машғулотдан сўнг у аввал Кениянинг Момбаса шаҳрига, сўнгра Танганикадаги (ҳозирги Танзаниянинг бир қисми) Доруссаломга тайинланди. Бутун ҳудуддаги Шеллнинг иккита ходими билан бир қаторда у Доруссалом ташқарисидаги Шелл уйида ошпаз ва шахсий хизматчилар билан ҳашаматда яшаган. Танганика бўйлаб мижозларга нефт етказиб бериш бўйича иш олиб борганида, у бошқа ёввойи ҳайвонлар қатори қора мамба илонлари ва шерларига дуч келди[18].

Қирувчи учувчи

Dahl’s flying helmet
Далнинг чарм учувчи дубулғаси Буюк Миссендендаги Роалд Даҳл музейи ва ҳикоялар марказида намойиш этилмоқда

1939-йилнинг августида, Иккинчи Жаҳон уруши яқинлашар экан, инглизлар Дор ус-Саломда яшовчи юзлаб немисларни тўплаш режасини туздилар. Дал қиролнинг африкалик лашкарларига лейтенант сифатида тайинланган бўлиб, мустамлака армиясида хизмат қилган маҳаллий қўшинлар аскарлари взводига қўмондонлик қилган[2].

1939-йилнинг ноябрида Даҳл Қироллик ҳаво кучларига 774022 хизмат рақами билан учувчи сифатида қўшилди. Доруссаламдан Найробигача автоуловда 600 милялик (970 км) йўл босгач, у ўн олти кишилик парвоз машғулотларига қабул қилинди, улардан фақат учтаси урушдан омон қолди. Етти соат-у 40 дақиқалик тажрибаси билан у Де Ҳавилланд Тигер Мотҳда яккахон парвоз қилди[2]; Дал парвоз пайтида Кениянинг ёввойи табиатини томоша қилишни ёқтирарди. У Ироқда, Бағдоддан 50 миля (80 км) ғарбдаги РАФ Ҳаббания шаҳрида учиш бўйича малака оширишни давом эттирди. Ҳаwкер Ҳарцда олти ойлик машғулотдан сўнг, Дал 1940-йил 24-августда учувчи офицер этиб тайинланди ва эскадронга қўшилишга ҳамда душманга қарши курашишга тайёр деб топилди[21].

A Gloster Gladiator plane
Даҳл Глостер Гладиатор самолётида учаётганида Ливияга ҳалокатли тарзда қулаган.
A Hawker Hurricane Mk 1
Ҳаwкер Ҳурриcане Мк 1: Дал Греция осмонидаги ҳаво жангида қатнашган самолёт тури.

1941-йил 20-апрелда Дал Афина жангида Иккинчи Жаҳон урушидаги энг кўп балл тўплаган Британия Ҳамдўстлиги аъзоси Пат Патл ва дўсти Девид Кок билан бирга қатнашди. Жангда иштирок этган 12 қирувчидан бештаси уриб туширилди ва уларнинг тўрт нафар учувчиси, жумладан Паттле ҳам ҳалок бўлди. Ердаги юнон кузатувчилари 22 та немис самолёти уриб туширилган деб ҳисобладилар, аммо ҳаводаги тортишувлар чалкашликлари туфайли учувчиларнинг ҳеч бири қайси самолётни уриб туширганликларини билишмади. Дал буни „ҳар томондан менга қараб келаётган душман жангчиларининг чексиз тумани“ деб таърифлаган[22].

Қаттиқ бош оғриғига дучор бўлгани унинг урушдан четлатилишига сабаб бўлган, у ногирон бўлиб, Британиядаги уйида, Букингемширда онаси билан қолган[23]. Гарчи ўша пайтда Дал фақат синов муддатидаги учувчи офицер бўлган бўлса-да, 1941-йил сентябр ойида у бир вақтнинг ўзида учувчи офицер сифатида тасдқиланди ва урушнинг фахрий учувчи офицери лавозимига кўтарилди.

Урушдан кейинги ҳаёт

Patricia Neal and Roald Dahl
Патриcиа Неал ва Роалд Даҳл

Дал 1953-йил 2-июлда Ню-Ёркдаги Тринитй черковида америкалик актриса Патриcиа Неилга уйланди. 30 йил давом этган турмушда улар беш нафар фарзанди кўришди:

  • Оливиа Тwентй (1955-1962);
  • Чантал Сопҳиа „Тесса“ (1957-йилда туғилган), у ёзувчи ҳамда пазандачилик китоби муаллифи ва собиқ модел Сопҳиэ Даҳлнинг онаси бўлган (Тҳе БФГ асаридаги Софи унинг номи билан аталган)[24];
  • Тҳео Маттҳеw (1960-йилда туғилган);
  • Опҳелиа Магдалена (1964-йилда туғилган);
  • <б>Луcй Неал</б> (1965-йилда туғилган)[25].
Dahl signing books
Дал китобларга имзо чекмоқда, Амстердам, Нидерландия, 1988-йил октябр

Ижод

Файл:Девиоусдаҳл.жпг
Роалд Далнинг „Тҳе Девиоус Бачелор“ ҳикояси Cоллиэр’с журналида (1953-йил сентябр) Фредериcк Сиэбел иллюстрациялари билан нашр этилганди.

Далнинг C.С. Форестер билан учрашувдан сўнг илҳомланиб ёзилган дастлабки асари "А Пиэcе оф Cаке" 1942-йил 1-августда нашр этилган эди. Унинг уруш давридаги саргузаштлари ҳақидаги ҳикоясини Тҳе Сатурдай Эвенинг Пост газетаси 1000 АҚШ долларига (1942-йил учун катта маблағ) сотиб олди ва "Шот Доwн Овер Либя" номи билан чоп этилди[26].

Унинг болаларга аталган биринчи китоби 1943-йилда нашр этилган Тҳе Гремлинс бўлиб, Қироллик ҳаво кучлари фолклорининг бир қисми бўлган ярамас майда мавжудотлар ҳақида эди[27]. ҚҲК учувчилари самолётдаги барча муаммолар учун гремлинларни айблайдилар[28]. Вашингтондаги Британия элчихонасида бўлганида Даҳл унинг нусхасини биринчи хоним Элеанор Рузвелтга юборади (Рузвелт хоним асарни набираларига ўқиб берган)[27] ва китоб Уолт Дисней томонидан ҳали олинмаган филм учун буюртма қилинган[29]. Дал ХХ асрнинг энг севимли болалар асарларини ёзишни давом эттирди, масалан, Чарли ва шоколад фабрикаси, Матилда, Жеймс ва улкан шафтоли, Жодугарлар, Фантастиc Мр Фох, Тҳе БФГ, Тҳе Тwиц ва Георгеъс Марвеллоус Медиcине кабилар шулар жумласидандир.

Ўлим ва мерос

Dahl’s gravestone
Дал қабри, Авлиё Пётр ва Авлиё Пол черкови, Буюк Миссенден, Букингемшир

Роалд Дал 1990-йил 23-ноябрда 74 ёшида кам учрайдиган қон саратони, миелодиспластик синдромдан Оксфордда вафот этди[30] ва Буюк Миссенден, Букингемшир, авлиё Пётт ва Авлиё Пол черковидаги қабристонга дафн қилинди. Набирасининг сўзларига кўра, оила унга „Викинглар дафн маросимини“ ўтказган. У ўзининг снукер белгилари, сифатли Бургунд виноси, шоколадлар, ҲБ қаламлари ва электр арра билан дафн қилинди. Бугунги кунга қадар болалар унинг қабри ёнида ўйинчоқлар ва гуллар қолдиришда давом этмоқдалар[31].

1996-йил ноябр ойида Эйлсбери яқинидаги Букингемшир округи музейида Роалд Даҳл болалар галереяси очилди[32]. Чех астрономи Антонин Мркос томонидан кашф этилган асосий камар астероиди 6223 Даҳл 1996-йилда унинг шарафига номланган[33].


  1. ↑ "Роалд Даҳл Бритиш аутҳор". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Роалд-Даҳл. Қаралди: 2022-03-02. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Стурроcк 2010.
  3. ↑ Нунис 2016.
  4. ↑ Фреэман. „Тҳе Ҳигҳест-Паид Деад Cелебритиэс 2021“. Форбес (2021-йил 30-октябр). Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  5. ↑ Cриадо 2014.
  6. ↑ Ҳамлин 2015.
  7. ↑ де Cастелла 2011.
  8. ↑ Бернцен. „Ҳаралд Даҳл б. 1863 Сарпсборг, Øстфолд д. 1920 Wалес: Эрик Бернценс слекцсидер“. Эрик Бернценс слекцсидер (2020-йил 21-октябр). Қаралди: 2020-йил 21-октябр.
  9. ↑ Ҳоwард 2017.
  10. ↑ Палфрей 2006.
  11. ↑ Даҳл, Роалд „Мин мор“, . И Роалд Даҳлс кжøккен. Осло: Гйлдендал Норск Форлаг, 1999 — 65-бет. ИСБН 8205256136. 
  12. ↑ „Блуэ плақуэ маркс Даҳл сwеэт шоп“. ББC. Ретриэвед 24 Деcембер 2014.
  13. ↑ Шарп 2005.
  14. ↑ Айто 2012.
  15. ↑ „WЕБ ЛИНКС: cорпорал пунишмент ин Бритиш счоолс“. www.cорпун.cом. Қаралди: 2016-йил 26-май.
  16. ↑ „Боардинг Счоол Магиc“ (эн-УС). Лос Ангелес Ревиэw оф Боокс. Қаралди: 2018-йил 6-июл.
  17. ↑ Треглоwн 2016.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 18,3 Даҳл 2013.
  19. ↑ „Рептон Счоол 'ҳелпед инспире Даҳл' то wрите Чарлиэ“. ББC (2015-йил 14-июл).
  20. ↑ "Роалд Даҳл (Бритиш аутҳор)". Энcйcлопæдиа Британниcа. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/149746/Роалд-Даҳл. Қаралди: 16 Септембер 2014. 
  21. ↑ Cонант 2008.
  22. ↑ Даҳл 1988.
  23. ↑ „Роалд Даҳл: Тҳе фигҳтер пилот“. Роалд Даҳл.cом. 2019-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  24. ↑ Мартин Чилтон (18 Новембер 2010) Тҳе 25 бест чилдренъс боокс Тҳе Даилй Телеграпҳ
  25. ↑ „'Дад алсо неэдед ҳаппй дреамс': Роалд Даҳл, ҳис даугҳтерс анд тҳе БФГ“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2010-йил 6-август). 2022-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 16-сентябр.
  26. ↑ Руффин 2006.
  27. ↑ 27,0 27,1 Доналд 2008.
  28. ↑ Сассер 1971.
  29. ↑ Таннер, Ниcк. „Даҳл'с Гремлинс флй агаин, тҳанкс то ҳисториан'с cампаигн“. Тҳе Гуардиан (2006-йил 20-декабр). Қаралди: 2014-йил 16-сентябр.
  30. ↑ „Деатҳс Энгланд анд Wалес 1984–2006“. Финдмйпаст.cом. 2009-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-январ.
  31. ↑ „А гиант пеач оф а пропертй ин Даҳл cоунтрй“. Тҳе Тимес (2015-йил 14-июл).
  32. ↑ Мcелмеэл 1999.
  33. ↑ Счмадел 2003.