Роар Странд (талаффузи: Роар Странн; 1970-йил 2-февралда туғилган) — норвегиялик собиқ профессионал футболчи, фаолиятининг асосий қисмини Росенборгда, ярим ҳимоячи сифатида ўтказган. Норвегия терма жамоаси сафида 42 марта майдонга тушган. Норвегия олий дивизионида энг кўп ўйин ўтказган тўртинчи ўйинчи ҳисобланади. 16 та лига чемпионлигини ва беш мартадан кўпроқ Норвегия футбол кубогини қўлга киритган.

Роар Странд
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1970-йил 2-феврал (1970-02-02) (56 ёш)
Таваллуд жойи Трондҳеим, Норвегия
Бўйи 1.79 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1989—2010 Росенборг 645 (121)
1993 → Молде (ижара) 23 (9)
2013—2015 Мосвик 11 (4)
2016 Мелҳус 14 (8)
Миллий терма жамоа
1994—2003 Норвегия 42 (4)
Бошқарган клублари
2022— Росенборг (ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги фаолияти

Странд Трондҳеимда туғилган ва деярли бутун фаолиятида Росенборгда ўйнаган, 1993-йилги мавсумда Молде ФКга ижарага берилган. 1989-йилда дебют қилган, 2010-йилда нафақага чиққан. Асосан ярим ҳимоя амплуасида ҳаракат қилган, аммо қанот ҳужумчиси ва қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнаган

Странд „Росенборг“ билан УЭФА Чемпионлар Лигасида 11 та ўйинда иштирок этган. Норвегия Премер-дивизионида энг кўп ўйин ўтказганлар рўйхатида учинчи ўринда туради[1].

Роар Странд Норвегия Типпелигасида 400 дан ортиқ ўйин ўтказган. 400-ўйини 2008-йил 21-сентябр якшанба куни ҲамКамга қарши ўтган. 2009-йил 19-апрел якшанба куни Росенборг БК даги 600-ўйинни ўтказди. Бунга Норвегия олий дивизиони, Норвегия кубоги, Европа кубоклари ва Қироллик лигаси ҳам киради[2].

Странд Манчестер Унитед футболчиси Рян Гиггс билан кетма-кет 21 мавсумда гол уриш бўйича Европа рекордида тенг кетишмоқда[3].

Странд Чемпионлар Лигаси тарихида бир клуб билан мусобақада 100 ёки ундан ортиқ ўйин ўтказган атиги 19 нафар футболчидан биридир. 

Халқаро фаолияти

Странд 1986—1989-йилларда ватаниниг турли ёшлар жамоаларида ўйнаган ўнта ўйин ўтказиб, олтита гол урган. 1990-йилда Норвегия У21 терма жамоасига чақирилган

1994-йили 1994-йилда АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун миллий терма жамоага чақирилган, аммо мусобақада ўйнамаган. Дебюти 5-июн куни Жаҳон чемпионатига саралаши доирасида Швецияга қарши ўйинда (2:0) бўлган

Странд 1998-йилда Франсияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ва 2000-йилда Белгия ҳамда Голландияда ўтказилган футбол бўйича Европа чемпионатида иштирок этган. 2003-йилда нафақага чиқди.

Странд Норвегия терма жамоаси сафида 42 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган[4].

Фаолият статистикаси

Клубда

1-ноябр, 2009-йил ҳолатига кўра
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Норвегия кубоги Қитъа Жами
Дивисион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Росенборг 1989 Типпелигаэн 12 0 2 0 1 0 15 0
1990 19 6 6 0 2 0 27 6
1991 22 3 4 0 2 1 28 4
1992 17 1 3 1 1 0 21 2
1994 22 6 5 1 4 2 31 9
1995 23 4 8 0 8 2 39 6
1996 23 3 3 0 10 1 36 4
1997 23 2 3 1 8 4 34 7
1998 23 12 4 2 8 1 35 15
1999 13 4 3 0 12 1 28 5
2000 17 5 1 0 10 3 28 8
2001 25 8 2 2 8 1 35 11
2002 19 2 3 0 7 0 29 2
2003 18 2 5 4 7 1 30 7
2004 23 4 4 1 10 1 37 6
2005 23 4 2 2 9 1 34 7
2006 18 3 5 0 - - 23 3
2007 19 2 1 1 9 0 30 3
2008 20 4 1 1 7 0 29 5
2009 22 1 2 0 2 0 26 1
2010 15 3 2 0 2 0 16 3
Молде (ижара) 1993 Типпелигаэн 23 9 6 2 - - 29 11
Жами фаолияти 439 88 75 18 127 19 642 125

Терма жамоада

Мавсум Терма жамоа Иштирок Голлар
1994-2003 Норвегия 42 4

Ютуқлари

Росенборг

  • Норвегия олий дивизиони (16): 1990, 1992, 1994, 1995, 1996, 1997, 1998[5], 1999, 2000, 2001, 2002, 2004 , 202 , 201
  • Норвегия кубоги : 1990, 1992, 1995, 1999, 2003

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „Флест кампер“ (но). Норwегиан Броадcастинг Cорпоратион (2006-йил 2-декабр). Қаралди: 2015-йил 28-ноябр.
  2. ↑ „Роар и 600“ (но). Росенборг БК. 2009-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 20-апрел.
  3. ↑ Ашдоwн, Жоҳн. „Ис Рян Гиггс а гоалсcоринг реcорд бреакер?“. Лондон: гуардиан.cо.ук (2009-йил 16-сентябр). Қаралди: 2009-йил 1-ноябр.
  4. ↑ „Роар Странд“. 2010-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Мествинненде спиллере“ (но). Норwегиан Броадcастинг Cорпоратион (2006-йил 19-октябр). Қаралди: 2010-йил 2-ноябр.