Роберт Адлер (1913-йил 4-декабр — 2007-йил 15-феврал) Австрия-Америкалик ихтирочи бўлиб, кўплаб патентларга эга бўлган. У Зенитҳ Элеcтрониcс компаниясида ишлаган, компаниянинг вице-президенти ва тадқиқот директори лавозимларида нафақага чиққан. Инфрақизил (ИР) масофадан бошқариш пултлари пайдо бўлгунича у телевизорлар учун 25 йил давомида стандарт бўлган, дастлабки овозга асосланган масофадан бошқариш воситаларини ишлаб чиқариш устида иш олиб борган

Роберт Адлер
Таваллуди 4-декабр, 1913-йил
Виэнна, Аустриа
Вафоти 15-феврал 2007-йил(2007-02-15)
(93 ёшда)
Боисе, Идаҳо, У.С.
Миллати Австрия-Америка
Соҳаси Физика
Таълими Вена Университети
Машҳур шогирдлари Ноне
Машҳур ишлари Телевизорлар учун симсин пултАР
Мукофотлари Эдисон Медал (1980)

Ютуқлари

Адлер 1913-йилда Венада туғилган, шифокор Женни ва ижтимоий назариётчи Макс Адлернинг ўғли[1][2][3]. У 1937-йилда Вена университетида физика бўйича фан номзоди илмий даражасини олган. 1938-йилда Австриянинг фашистлар Германияси томонидан аннексия қилинишидан сўнг, яҳудий бўлган Адлер[4] мамлакатни тарк этди. У аввал Белгияга, сўнгра Англияга саёҳат қилди ва у ерда дўстларининг маслаҳати билан АҚШга жўнаб кетади[5]. Қўшма Штатларга борганидан сўнг, у 1941-йилда Зенитҳ Элеcтрониcс компаниясининг тадқиқот бўлимида ишлай бошлади. Ҳаёти давомида Адлерга 180 дан ортиқ АҚШ патентлари берилган[6].

Масофадан бошқариш пултига қўшган ҳиссалар

Адлернинг ихтироси телевизорлар учун симсиз масофадан бошқариш пулти билан машҳур. Биринчи масофадан бошқариш пулти бўлмаса-да, унинг асосий технологияси олдинги масофадан бошқариш тизимларидананчайи такомиллашган эди.

Зенитҳ компаниясининг бошқа муҳандиси Эугене Поллей томонидан ихтиро қилинган „ Зенитҳ Флаш-Матиc“ масофадан бошқариш пулти биринчи симсиз масофадан бошқариш пулти эди. Бундай пултлар сигнал кабелига асосланган масофадан бошқариш воситаларини ўрнини босди. Флаш-Матиc узатувчи қурилмада йўналтирувчи чироқ ва телевизорнинг ўзида фотоҳужайралардан фойдаланган. Ушбу технологиянинг асосий камчиликларидан бири шунда эдики, агар телевизорга тўғридан-тўғри қуёш нури тушса, у беихтиёр масофадан бошқариш пулти функсияларидан бирини ишга тушириши мумкин эди. Шунинг учун компания президенти муҳандисларни яхшироқ ечим топиш учун яна чизма тахтасига юборди.

Зенитҳ Спаcе Cоммандер 600 масофадан бошқариш пулти.

Радиотўлқинларга асосланган пулт тизими қисқача кўриб чиқилди, аммо рад этилди. Чунки бундай сигналлар деворлардан осонгина ўтиб қўшнининг телевизоридаги канални беихтиёр ўзгартириши мумкин эди. Бундан ташқари, Зенитҳдаги маркетинг ходимлари батареяларни талаб қилмайдиган масофадан бошқариш пултини хоҳлашди, чунки ўша пайтда батарея ўтириб қолса, мижоз телевизорнинг ўзида нимадир бузилди деб ўйлаши мумкин эди.

Адлернинг ечими сигналларни телевизорга узатиш учун товуш тўлқинларидан фойдаланиш эди. У ишлаб чиққан биринчи масофадан бошқариш пулти „Спаcе Cоммандер“ телевизордаги функсияларни бошқариш учун талқин қилинадиган юқори частотали оҳангларни ишлаб чиқариш учун тюнинг вилкаларига ўхшаш алюминий родлардан фойдаланган. Қурилма болғачаси тугмачаларни уриб керакли диапазондаги товуш сигналин ҳосил қилган.

1960-йилларда Адлер масофадан бошқариш пултини ултратовуш сигналларидан фойдаланиш учун ўзгартирди, бу технология кейинги 25 йил давомида ишлаб чиқарилган телевизорларда қўлланилиб, мураккаброқ буйруқларни узатиши мумкин бўлган инфрақизил тизимлар билан алмаштирилди. Аммо янги пултлар батареялар билан ишлаши керак эди.

Профессионал ютуқлари

Расмий равишда 1982-йилда Зенитҳдан нафақага чиққанида, Адлер компаниянинг вице-президенти ва тадқиқот бўйича директори эди. У 1999-йилгача „Зенитҳ“нинг техник маслаҳатчиси бўлиб қолди. 1980-йилда Адлер Эдисон медали билан тақдирланди. 1997-йилда Адлер ва Поллей биргаликда Миллий Телевизион санъат ва фанлар академияси томонидан Эмми мукофотига сазовор бўлишди. Адлернинг сўнгги патент аризаси 2006-йил 6-октабрда сенсорли экран технологиясида ишлаш учун топширилган[7][8].

Вафоти

Роберт Адлер 2007-йил 15-февралда, 93 ёшида Айдахо штатининг Боисе шаҳридаги қариялар уйида юрак етишмовчилигидан оламдан ўтди.

Манбалар

  1. ↑ Катиэ Ҳафнер. „Роберт Адлер, Зенитҳ Пҳйсиcист, Диэс ат 93“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (20-феврал 2007-йил), с. А17. Қаралди: 2015-йил 20-июн.
  2. ↑ Лане, А.Т.. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Эуропеан Лабор Леадерс. Греэнwоод Пресс, 1995 — 8-бет. ИСБН 9780313264566. Қаралди: 2015-йил 20-июн. 
  3. ↑ „Арчивед cопй“. фамилйтреэмакер.генеалогй.cом. 24-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2022-йил.
  4. ↑ „Роберт Адлер“. ННДБ. Қаралди: 2017-йил 15-феврал.
  5. ↑ „Инвентор оф Ремоте Cонтрол: Роберт Адлер“. ИнвенторСпот.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
  6. ↑ „Ман wҳо глуэд ТВ wатчерс то тҳе cоуч диэс“. CНН (16-феврал 2007-йил). 19-феврал 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2019-йил.
  7. ↑ „Унитед Статес Патент Апплиcатион: 0070024599 - Аcоустиc тоуч сенсор wитҳ лоw-профиле диффраcтиве гратинг трансдуcер ассемблй“. Унитед Статес Патент анд Традемарк Оффиcе. 2021-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-июл.
  8. ↑ „Ман wҳо глуэд ТВ wатчерс то тҳе cоуч диэс“. CНН (16-феврал 2007-йил). 19-феврал 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2019-йил.„Ман wҳо глуэд ТВ wатчерс то тҳе cоуч диэс“. БОИСЕ, Идаҳо: CНН. Тҳе Ассоcиатед Пресс. Фебруарй 16, 2007. Арчивед фром тҳе оригинал он Фебруарй 19, 2007. Ретриэвед Аугуст 8, 2019.

Ҳаволалар