Роберт Cох Мертон (2010)

Роберт Cох Мертон (1944, Ню-Ёрк) — америкалик иқтисодчи. Калифорния технология институти магистри (1967), Кембриж (Массачусец технология институти) университети профессор (1969–1980), Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси директори (1979), Гарвард университети қошидаги Иш бошқарувчилар олий мактаби профессор Илмий ишлари номаълумликлар иқтисодиёти, ахборотлар, математик иқтисодиёт ва моделлаштириш, молия ва инвестиция масалаларига бағишланган. М. иккиламчи қимматли қоғозлар ёки "дериватив"ларнинг опсионлари қийматини баҳолашда фойдаланиладиган "Блек-Скоулз формула"сини ечишнинг янги услубларини яратди. Натижада бу формуладан кенг фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Нобел мукофоти лауреати (1997; Мйрон Счолес билан бирга).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил