Robert Koch
Роберт Коч (1843. 11.12, Клаустал — 1910.27.5, Баден-Баден) — немис микробиологи. Эпидемиология ва бактериология асосчиларидан бири. Гёттинген университетини тугатган (1866). Берлин университети профессори (1885—91). Берлиндаги юқумли касалликлар институти директори (1891-1904; ҳозирги институт унинг номи билан юритилган). Асосий ишлари юқумли касалликларни қўзғатувчи микроорганизмларни аниқлаш ва уларга қарши кураш усулларини ишлаб чиқишга оид. Миср, Ҳиндистон, Янги Гвинея ва Ява оролига микробиологик экспедициялар ташкил этган. Куйдирги, сил (1882) вабони (1883) қўзғатувчи микроорганизмларни кашф этган. Бактериал тадқиқотлар олиб борган. Дезинфикация усулларини таклиф этган. Туберкулин препаратини топган (1890). Нобел мукофоти лауреати (1905)[1].
| Роберт Коч | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
|
| Машҳур ишлари | Сил қўзғатувчиси кашфиётчиси |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |