Robert Kyorns
Роберт Уилям Кёрнс (1927-йил 10-март– 2005-йил 9-феврал) америкалик механик муҳандис, ўқитувчи ва ихтирочи бўлиб, 1969-йилдан ҳозирги кунгача кўпгина автомобилларда қўлланган энг кенг тарқалган ойнаарткичларни ихтиро қилган. 1964-йил 1-декабрда янгича ойнаарткичга патент олди.
| Роберт Кеарнс | |
|---|---|
| Файл:Роберт Кеарнс.жпг | |
| Таваллуди |
Роберт Wиллиам Кеарнс 10-март 1927-йил Гарй, Индиана, У.С. |
| Вафоти |
9-феврал 2005-йил (77 ёшда) Балтиморе, Марйланд, У.С. |
| Таълими |
Университй оф Детроит Мерcй (БСc) Wайне Стате Университй (МСc) Cасе Институте оф Течнологй (ПҳД) |
| Касби | Мечаниcал Энгинеэр |
| Машҳур ишлари | Инвентор оф тҳе интермиттент wиндшиэлд wипер |
Кёрнс Форд Мотор Cомпанй (1978-1990) ва Чрйслер Cорпоратион (1982-1992) га қарши энг машҳур муаллифлик ҳуқуқи бузилишига оид курашлардан бири бўлиб тарихга кирган . Енгил ёмғир ёки туманда фойдали бўлган интервалгача ойнани тозалаш механизмини ихтиро қилган ва патентлаган, у технологияни лицензиялашда " Катта учлик " автомобил ишлаб чиқарувчиларини (Генерал Моторс, Форд ва Чрйслер) қизиқтиришга ҳаракат қилди. Бироқ барча таклифларига рад жавобини олади, лекин 1969-йилдан Форднинг Мерcурй автомобилларида Кёрнс ихтиро қилган ойнаарткичлар билан чиқа бошлади.
Даъволари
Форд Мотор компаниясига қарши даъвоси 1978-йилда очилган ва 1990-йилда тугаган. Кёрнс $395 миллион доллар товон талаб қилди. У 1990-йилда $30 миллион долларлик келишув таклифини рад этди ва уни ҳакамлар ҳай’атига топширди ва унга $5,2 миллион доллар товон пули берилди; Форд бошқа суд жараёнига дуч келмаслиги учун $10,2 миллион доллар тўлашга рози бўлди[1][2].
Кёрнс асосан Чрйслерга қарши 1982-йилда бошланган судда ўзига ўзи адвокат сифатида иштирок этди, ҳатто трибунада гувоҳларни сўроқ қилди. Чрйслерга қарши даъво 1992-йилда Кёрнс фойдасига ҳал қилинган. Чрйслер Кёнсга фоизлар билан $18,7 миллион АҚШ доллари тўлаши керак эди[3]. Чрйслер суд қарорига апелляция берди, аммо Федерал туман ҳукмни ўз кучида қолдирди[4]. Олий суд ишни кўриб чиқишдан бош тортди[5]. 1995-йилга келиб, юридик тўловлар учун $10 миллион АҚШ долларидан ортиқ сарфлаганидан сўнг, Кёрнс Чрйслер патентининг бузилиши учун тахминан $30 миллион АҚШ доллари миқдорида товон олди[3].
Манбалар
- ↑ Рисен, Жамес. „Инвентор Wиннинг Лонг Легал Баттле Wитҳ Ауто Макер : Патенц: Роберт Кеарнс девелопед тҳе интермиттент wиндшиэлд wипер море тҳан 20 еарс аго. Ҳе cлаимс тҳе cар cомпаниэс столе ҳис идеа.“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (1990-йил 24-апрел). Қаралди: 2018-йил 8-сентябр.
- ↑ Клеин. „Миллионс оф долларс cан'т wипе аwай паин“ (эн-УС). балтиморесун.cом. Қаралди: 2021-йил 30-октябр.
- ↑ 3,0 3,1 Ассоcиатед Пресс, Роберт Кеарнс, 77, Инвентор оф Интермиттент Wиперс, Диэс, Неw Ёрк Тимес обитуарй, Фебруарй 26, 2005. виа Ассоcиатед Пресс.
- ↑ Кеарнс в. Чрйслер Cорп., 32 °Ф.3д 1541 (Фед. Cир. 1994).
- ↑ 514 У. С. 1032.