Роберт Морено Гонзáлез (1977 йил 19 сентябрда туғилган) — испаниялик футбол мураббийи. Морено ҳозирда Жанубий Корея миллий футбол жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи ҳисобланади.

Роберт Морено
Морено ас манагер оф Сочи ин 2024
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Роберт Морено Гонзáлез
Таваллуд санаси 1977-йил 19-сентябр (1977-09-19) (49 ёш)
Таваллуд жойи Л'Ҳоспиталет де Ллобрегат, Испания
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Жанубий Корея (вақтинча)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Жамоа
Теcла Сала
Бошқарган клублари
Йиллар Жамоалар
2003–2004 ПБ Cоллбланc
2006–2007 Cастеллдефелс
2007–2008 Дамм
2019 Испания
2019–2020 Монаcо
2021–2022 Гранада
2023–2025 Сочи
2026– Жанубий Корея (вақтинча)

У турли клублар ва Испания терма жамоасида Луис Энриқуэга ёрдамчи бўлиб ишлаган. 2019-йилда Морено ўз устозининг ўрнига миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида эгаллаган ва Луис Энриқуэ ўз лавозимига қайтгунга қадар УЭФА Евро-2020 турнирига йўлланма олган. Кейинчалик у Лига 1да „Монаcо“ни, Ла Лигада „Гранада“ни ва Россия Премер-лигасида „Сочи“ жамоаларини бошқарган.

Мураббийлик фаолияти

Дастлабки фаолият даври

Каталониянинг Барселона провинсияси, Л’Ҳоспиталет де Ллобрегат шаҳрида туғилган[1] Морено ўзининг қадрдон шаҳри жамоаси ҳисобланган „Ла Флорида CФ“ сафида марказий ҳимоячи позициясида тўп сурган[2]. У эндигина 14 ёшга тўлганида, жисмоний тарбия ўқитувчиси дарсларда кўмаклашишни сўрагач, унда мураббийликка қизиқиш уйғона бошлаган. 16 ёшида эса Антонио Камачо билан биргаликда „Ла Флорида“нинг „Алевíн“ (ўсмирлар) жамоасини бошқаришга киришган[3].

Морено профессионал мураббийлик фаолиятини 2003-йилда „Пеня Блауграна Cоллбланc“ жамоасига устозлик қилишдан бошлаган; ўшанда у мамлакатда мураббийлик лицензиясини (унвонини) олган энг ёш мутахассисга айланганди[2]. Шундан сўнг у „Л’Ҳоспиталет“, „Марианао Поблет“, „Cастеллдефелс“[4][5] ва „Дамм“[6] клубларида фаолият юритиб, уларнинг ёшлар жамоаларини бошқарган. 2006-йилда „Cастеллдефелс“нинг асосий жамоаси бошқарувини ҳам қўлга олган, бироқ кейинги йилнинг март ойида истеъфога чиқарилган.

2010–2011-йилги мавсумда „Барcелона“да скаут сифатида фаолият юритган Морено, кейинчалик „Рома“ (2011–2012), „Селта“ (2013–2014) ва „Барселона“ (2014–2017) клубларида Луис Энриқуэнинг бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлади. 2017–2018-йилги мавсумда „Селта“да Хуан Карлос Унсуэга кўмаклашган Морено, 2018-йилнинг июл ойида Испания терма жамоасида яна Луис Энрике мураббийлар штабига қўшилди.

Испания терма жамоаси

Луис Энрике шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этишга мажбур бўлгач, 2019-йил 26-март куни Малтага қарши кечган (2:0) ўйинда терма жамоани Морено бошқарди[7]. Шунингдек, у Фарер ороллари ва Швецияга қарши кейинги иккита баҳсда ҳам жамоага бош мураббийлик қилди[8].

Испания терма жамоасини вақтинчалик бош мураббий сифатида учта ўйинда бошқарган Морено 2019-йил 19-июнда, Луис Энрике қизининг хасталиги сабаб истеъфога чиққач, жамоанинг бош мураббийи этиб тайинланди[9] У УЭФА Евро-2020 мусобақаси якунига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди[10]. Бироқ орадан бор-йўғи беш ой ўтиб, бирор марта мағлубиятга учрамагани ва жамоани УЭФА Евро-2020 га олиб чиққанига қарамай, Морено истеъфога чиқди ва унинг ўрнини яна ўзидан олдинги мураббий Луис Энрике эгаллади[11]. Луис Энрике Моренони мураббийлар штабидан четлатди ҳамда уни Евро-2020 да Испания терма жамоасини бошқариш истаги учун „садоқациз“ ва „ҳаддан ташқари иззатталаб“ деб атади[12].

Сочи

2023-йил 15-декабрда Морено Россия Премер-лигасининг „Сочи“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Ўша пайтда клуб турнир жадвалининг энг қуйи поғонасида бораётган эди[13]. Морено қўл остида натижалар бироз яхшиланганига қарамай, „Сочи“ 2024-йил 18-май куни қуйи лигага тушиб кетди[14].

2024-йил 27-май куни „Сочи“ ва Морено шартномани яна уч мавсумга узайтирди[15]. 2025-йил 31-майда „Сочи“ ўтиш ўйинларида „Пари Нижний Новгород“ устидан умумий ҳисобда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, яна Россия Премер-лигасига йўлланма олди[16]. Бироқ Морено ўз майдонидаги дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, плей-оффнинг жавоб ўйинида „Сочи“ни бошқармади. Клуб берган маълумотга кўра, у жавоб ўйинига „оилавий сабабларга кўра“ келмаган, бу эса унинг истеъфога чиқарилгани ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди[17]. 2025-йил 12-июн куни эса Морено жамоани Премер-лигадаги иштирокига тайёрлаш учун Сочига қайтишини маълум қилди[18].

2025-йил 2-сентябрда Морено клуб юқори лигага қайтганидан сўнг дастлабки 7 ўйинда атиги 1 очко тўплаганидан сўнг, ўзаро келишувга кўра Сочини тарк этди[19]. Клубнинг собиқ бош директори Андрей Орлов Морено ўйинларга тайёргарлик кўриш учун ЧатГПТдан фойдаланганини даъво қилди;[20] Морено дастурий таъминотдан фақат таржима учун фойдаланганини таъкидлади[21].

Жанубий Корея терма жамоаси

2026-йил 1-сентябрда Морено 27-ноябргача режалаштирилган олтита халқаро ўйинни ўз ичига олган қисқа муддатли шартнома асосида Жанубий Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди[22][23].

Манагериал статистиcс

матч плаед 6 Оcтобер 2026
Манагериал реcорд бй теам анд тенуре
Жамоа Мил Бошлаш даври Якунлаш даври Натижалар Ман
Ў Ғ Д М УГ ЎГ ГФ Ғал %
Испания Ispaniya 2019-йил 26-март 2019-йил 19-ноябр 9 7 2 0 29 4 +25 077,78 [24][25]
Монаcо Fransiya 2019-йил 28-декабр 2020-йил 19-июл 13 5 3 5 18 21 −3 038,46
Гранада Ispaniya 2021-йил 18-июн 2022-йил 6-март 29 6 10 13 35 44 −9 020,69
Сочи Rossiya 2023-йил 15-декабр 2025-йил 31-август 62 21 21 20 98 83 +15 033,87
Жанубий Корея Janubiy Koreya 2026-йил 1-сентябр Ҳозиргача 4 2 1 1 6 4 +2 050,00
Умумий 117 41 37 39 186 156 +30 035,04 —

Манбалар

  1. ↑ „Л'ҳоспиталенc Роберт Морено, ноу энтренадор де ла селеccиó эспанёла де футбол“ [Ҳоспиталенc Роберт Морено, неw манагер оф тҳе Спаин натионал фоотбалл теам] (cа). ЛҲдигитал (2019-йил 19-июн). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  2. ↑ „Виаже а лос иниcиос де Роберт Морено: "Грабаба лос энтренамиэнтос дел инфантил, де ниñос де 12 аñос"“ [Трип баcк то Роберт Морено'с бегиннингс: "И реcордед тҳе траинингс оф тҳе инфантил, 12-еар-олд кидс"] (эс). Эл Мундо (2019-йил 23-июн). Қаралди: 2019-йил 23-июн.
  3. ↑ „Роберт Морено, дел CФ Ла Флорида ал Барçа“ [Роберт Морено, фром CФ Ла Флорида то Барçа] (cа). ЛҲдигитал (2016-йил 7-июн). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  4. ↑ „Луис Энриқуэ висита эл Cампус д'Эстиу УЭ Cастеллдефелс 2013“ [Луис Энриқуэ висиц УЭ Cастеллдефелс' 2013 Суммер Cамп] (cа). Ла Воз (2013-йил 8-июл). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  5. ↑ „Роберт Морено, д'энтренадор де ла педрера де ла УЭ Cастеллдефелс а Селеccионадор наcионал“ [Роберт Морено, фром манагер оф УЭ Cастеллдефелс' cантера то натионал теам манагер] (cа). Эл Cастелл (2019-йил 20-июн). 2019-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-июн.
  6. ↑ „Роберт Морено: Ун сегундо cон висиóн де примеро“ [Роберт Морено: Ан ассистант wитҳ а ҳеад cоач'с висион] (эс). Мундо Депортиво (2014-йил 31-июл). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  7. ↑ Қуихано, Жорди. „Малта – Эспаñа: Роберт Морено, селеccионадор пор ун дíа“ (эс) (2019-йил 26-март). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  8. ↑ „Роберт Морено: "Десео қуэ сеа ла úлтима вез қуэ тенга қуэ эстар эн ла банда"“ [Роберт Морено: "И ҳопе тҳис ис тҳе ласт тиме И ҳаве то бе он тҳе сиделинес"] (эс). Марcа (2019-йил 10-июн). Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  9. ↑ „ОФИCИАЛ Роберт Морено, нуэво селеccионадор наcионал де Эспаñа“ [ОФФИCИАЛ Роберт Морено, неw манагер оф Спаин] (эс). Роял Спаниш Фоотбалл Федератион (2019-йил 19-июн). 2019-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  10. ↑ Лоwе, Сид. „Ҳоw Луис Энриқуэ'с Спаин ретурн турнед фром а фиэста инто а cрисис“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 19-ноябр). Қаралди: 2019-йил 19-ноябр.
  11. ↑ Лоwе, Сид. „Луис Энриқуэ макес Спаин ретурн ас Роберто Морено wалкс аwай ин теарс“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 19-ноябр). Қаралди: 2019-йил 19-ноябр.
  12. ↑ „Роберт Морено wас 'дислоял', сайс ретурнинг Спаин босс Луис Энриқуэ“. ББC Спорт (2019-йил 27-ноябр). Қаралди: 2019-йил 27-ноябр.
  13. ↑ „Роберт Морено – новый главный тренер "Сочи"“ (ру). ПФC Сочи (2023-йил 15-декабр).
  14. ↑ „"Краснодар" вырвал победу в матче против "Сочи", сочинцы финишируют в зоне прямого вылета“ (ру). Руссиан Премиэр Леагуэ (2024-йил 18-май).
  15. ↑ „Футбольный клуб "Сочи" и главный тренер Роберт Морено продлили трудовое соглашение сроком на три года“ (ру). ПФC Сочи (2024-йил 27-май).
  16. ↑ „"Сочи" обыграл в гостях "Пари НН" и завоевал право выступать в Мир РПЛ“ (ру). Руссиан Премиэр Леагуэ (2025-йил 31-май).
  17. ↑ „Гашичев: «Узнал, что выведу «Сочи» на ответный матч против «Пари НН» накануне. Все ребята готовы, задача у нас одна»“ (ру). Матч ТВ (2025-йил 31-май).
  18. ↑ „Морено остается в "Сочи": "Полон мотивации готовиться к сезону в РПЛ"“ [Морено стайс ат Сочи: "Фулл оф мотиватион то препаре фор тҳе РПЛ сеасон"] (ру). Спорц.ру (2025-йил 12-июн).
  19. ↑ „Роберт Морено покидает "Сочи"“ (ру). ПФC Сочи (2025-йил 2-сентябр). Қаралди: 2025-йил 3-сентябр.
  20. ↑ „Роберт Морено анд тҳе усе оф ЧатГПТ тҳат дефинед ҳис тиме ат Сочи“. беИН СПОРТС (2026-йил 24-январ).
  21. ↑ Фра, Амалиа. „Роберт Морено се дефиэнде де лас аcусаcионес пор усар чатГПТ“ (Спаниш). Диарио АС (2026-йил 26-январ). Қаралди: 2026-йил 23-март.
  22. ↑ „ко:대한축구협회, 남자축구국가대표팀 임시 감독에 모레노 선임“ [КФА Аппоинц Морено ас Интерим Ҳеад Cоач оф Мен'с Натионал Фоотбалл Теам] (ко). КФА (2026-йил 1-сентябр). Қаралди: 2026-йил 1-сентябр.
  23. ↑ Аҳн, Ёунгжун. „축구대표팀 임시 사령탑에 모레노 감독 확정…올해 6경기 지휘“ (2026-йил 1-сентябр). Қаралди: 2026-йил 2-сентябр.
  24. ↑ „Роберт Морено: Роберт Морено Гонзáлез: Матчес 2018–19“. БДФутбол. Қаралди: 2019-йил 19-июн.
  25. ↑ „Роберт Морено: Роберт Морено Гонзáлез: Матчес 2019–20“. БДФутбол. Қаралди: 2019-йил 27-июл.

Ҳаволалар

Андоза:Cуррент манагерс оф АФC натионал теамс