Robert Schumann
Роберт Счуманн (талаффузи: Роберт Шуман; 1810-йил, 6-август, Свиккау — 1856.29.7, Эндених, Бонн яқинида) — немис композитори, ХИХ аср мусиқий романтизмнинг намояндаларидан. Ф.Вик (фортепиано) ва Г.Дорн (композиция)дан таълим олган. Шуман ижоди учун дастурлилик ва инсон туйғуларини чуқур психологик очиб бериш хос. Шуман ўз асарларида ҳаёт оқимини буткул акс эттиришга интилган, ҳар бир ҳодиса ва таассуротни ўзига хослигини ифода этиб, қарама-қарши кайфият ва образлардан иборат бўлган, кенг қамровли бадиий дунёсини яратган. Фортепиано асарларидан — "Симфоник этюдлар", "Карнавал", "Фантастик песалар" каби туркумлари, шунингдек, "Фантазия", 3 соната, консерт ва бошқалар ажралиб туради. Вокал лирика тарихида шаҳрининг Г.Гейне ("Шоир севгиси"), А.Шамиссо ("Аёл ҳаёти ва севгиси"), йилейхендорф ("Қўшиқлар давраси") шеърларига ёзган қўшиқ (романс) туркумлари муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Шуман "Геновева" (1848) операси, Ж.Байроннинг "Манфред" поэмасига мусиқа, 4 симфония, камер ҳамда хор асарлари ва бошқалар муаллифи. Ш.Лейпсигда "Янги мусиқа журнали"ни ташкил этиб (1834), илғор ғояларни олдинга сурган. Шуман Шарқ мавзуларида камерчолғу ("Арабча", "Шарқ маназаралари"), камервокал ("Шарқ гулларидан", "МағрибМашриқ девонидан") ва йирик ("Жаннат ва Пери" ораторияси, 1843) асарларини яратган.
| Роберт Счуманн |
|---|
Манбалар
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |